Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Сун Хонг Хван: "Биринчи гол урган жамоа ғалаба қозонади"

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Похан Стилерз” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонларимиз иштирок этишди.

- Эртанга учрашув жуда-жуда муҳим аҳамиятга эга. Мақсадимиз – плей-оффга чиқиш. Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” – жиддий жамоа. Шу боисдан ҳам бизга осон бўлмайди, - деб гап бошлади “Похан Стилерз” устози Сун Хонг Хван.
 
- Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, эртанги учрашув биз учун қийин бўлади. Вазият қандай тус олишидан қатъи назар ўз услубимизни қўллаган ҳолда ғалабани ўз томонимизга оғдириш учун бор кучимизни ишга соламиз, - деди жанубий кореяликлар аъзоси Шин Хьюн Мин.
 
- Ғалаба ҳақида гапиряпсиз, аммо Сизларни дуранг ҳам қаноатлантиради-ку!
- Дуранг бизни қониқтиради-ку, деган ҳаёл билан ўйнаш жудаям оғир. Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Унутманг, ғалаба бизга гуруҳда биринчи ўринни ҳам тақдим этиши мумкин.
 
- Зико, Рендулич каби легионерларнинг Тошкентга олиб келинмаганиниг сабаби нимада?
- Уйинлар тақвимимиз жудаям тиғиз. Ортга шанба куни қайтамиз ва эртаси куниёқ миллий чемпионатда учрашув ўтказамиз. Шунинг учун ҳам баъзи ўйинчиларни Кореяда қолдиришга қарор қилдик.
 
- Сизлар “Аделаида” ва “Бунёдкор”га ютқаздинглар. Айтингчи, қайси ўйинлар оғирроқ бўлди ва бу икки жамоадан қай бири кучлироқ?
- Жамоаларни таққослай олмайман. Ўз услублари бўйича ҳар иккиси ҳам кучли. “Бунёдкор”да тажрибали ва кучли ўйинчилар кўп. Шунингдек, тошкентликлар ҳужумкор футбол ўйнашни ёқтиришади. Австралияликлар эса нисбатан ёшроқ жамоа ва улар ҳимояда бехато ўйнашади.
 
- Легионерларни Кореяда қолдирганингизнинг сабаби нимада? “Похан”нинг кейинги босқичга чиқишига ишонмаяпсизми ёки Сизлар учун Чемпионлар лигаси турниридан кўра ички чемпионат муҳимроқми?
- Йўқ, биз муваффақиятга ва футболчиларимизга ишонамиз. Ҳа, тўғри уйда қолдирилганлар кучли, бироқ Тошкентга улардан кам бўлмаган ўйинчилар олиб келинган. Эртага биз нималарга қодир эканлигимизни исботлаб, ижобий натижани қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз.
 
- “Бунёдкор”нинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?
- Жамоа тажрибали ва ҳужумкор ўйин кўрсатади. Ўз майдонимизда кечган баҳсда биз кўп ҳужумлар қилдик, бироқ иккита гол ўтказиб юборгандик. Эртанги учрашув тақдирини биринчи киритилган гол ҳал этиб бериши мумкин. Биринчи гол урган жамоа ғалаба қозонади.
Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 15:22, 15.05.2012.
Ўқилди: 5283 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.