Франциянинг "ПСЖ" ва Каталониянинг "Барселона" клублари "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали учун курашмоқда дея хабар бермоқда Footmercato нашри.
Манба берган хабарга кўра, футболчи “кўк-анорранглилар” бош мураббийи Хави билан Каталония клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида гаплашиб бўлган. Бироқ ўтган ёзда музокара олиб борган сенегаллик ҳимоячига «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
30 ёшли футболчи жорий мавсум “Наполи” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячининг неаполликлар клуби билан шартномаси келаси йилнинг ёзигача мўлжалланган.