"Витесс" ҳимоячиси Данило Дуки фаолиятини Германияда давом эттиради, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 23 ёшли нидерландиялик футболчи эркин агент сифатида "Унион Берлин"га ўтади. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар тузилади.
Жорий мавсумда Дуки 42 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 3 миллион еврога баҳоламоқда.