Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Суперлига. Азалий рақибларнинг ўзаро учрашувлари тарихи

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учрашувда “Навбаҳор” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида шу кунгача ўзаро 54 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 26 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, 13 тасида “Навбаҳор” зафар қучган, 15та баҳсда эса клублар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 80-54, “Нефтчи” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда фарғоналиклар 93, наманганликлар эса 54 очкони қўлга киритишган.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта йирик ҳисоб қайд этилган. “Нефтчи” 1995 йили Наманганда 3:0, 2001 йили эса Фарғонада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Навбаҳор” 2004 йили Фарғонада 3:0 ҳисобида зафар қучган.

Мазкур клублар ўртасидаги энг сермаҳсул баҳс 2010 йилги мавсумда Фарғонада бўлиб ўтган ва унда дарвозаларга 7 та тўп киритилган. Ўша ўйинда “Нефтчи” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Таъкидлаш жоизки, Фарғона жамоаси 2018 йили ўз тарихида илк марта Суперлига (олий лига)ни тарк этди ва 3 йиллик танаффусдан сўнг, яна элитага қайтди.

Ушбу жамоалар ўртасида Наманганда ўтказилган 27 та учрашувнинг 11 тасида “лочинлар”, 5 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 30:27 “Навбаҳор” фойдасига.

Жамоаларнинг ўзаро барча ўйинлари натижалари:

1992 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0

1993 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 3:2

1994 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

1995 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:3

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

1996 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

1997 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 0:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:3

1998 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 3:1

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:2

1999 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 0:2

2000 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 3:3

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 4:1

2001 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 4:1

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0

2002 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 4:2

2003 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 3:1

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0

2004 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 0:3

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

2005 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 3:0

2006 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:2

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

2007 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:1

2008 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

2009 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:0

2010 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 4:3

2011 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 0:2

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:1

2012 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 3:0

2013 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

2014 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

2015 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

2016 йил

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

2017 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:1

2018 йил

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўйини 17 май куни соат 19:00 да Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда старт олади.

Киритилди: 11:48, 16.05.2022.
Ўқилди: 1741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.