Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Рио Фердинанд, Майка Ричардс, Кайл Уокер ҳамда Питер Крауч - ЕВРО-2012га бормайдилар

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон ҳозирданоқ Украина ва Польша майдонларида бўлиб ўтадиган европа чемпионатига бормаслиги аниқ бўлиб улгурган футболчилар номини эълон қилди.

Улар орасида "МЮ" ҳимоячиси Рио Фердинанднинг таркибга киритилмагани, кўпчиликнинг баҳс ва мунозарасига сабаб бўлмоқда. Кеча терма жамоа бош мураббийи шахсан Фердинандга қўнғрироқ килиб, уни олиб кетмаслигини айтган.

"МЮ" таркибида мавсум давомида деярли ўзгаришларсиз асосий таркибда ўйнган Фердинанд ўзи учун сўнгги имкониятдан ҳам қуруқ қолди. Гап шундаки,  ҳимоячи ўз фаолияти давомида ҳали Европа чемпионатларида тўп суриш баҳтига муяссар бўла олмаган. У тўрт маротаба турли сабабларга кўра, ЕВРО мусабақаларидан ташқарида қолиб кетган.

2000-йилда у бугунгига ўхшаб таркибга киритилмаган, 2004-йилда дисквалификация қилинган, 2008 йилда эса, инглизлар умуман европа чемпионатига чиқа олишмаган эди.

Фердинанд билан бир қаторда кутилаётган ЕВРО-2012ни ўтказиб юборадиган яна учта футболчининг номи маълум.

"Тоттенҳэм"нинг ўнг қанот ҳимоячиси, тугаган мавсумда премьер-лиганинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган Кайл Уокерга ҳам Хожсоннинг таркибидан жой топилмади. Шунингдек, яна бир ўнг қанот ҳимоячиси, "Сити" футболчси Майка Ричардс ҳам ЕВРОга бормайдиган бўлди. Бир неча йиллардан бери терма жамоага мунтазам чақирилиб келаётган Питер Крауч ҳам, ЕВРО мусобақасини телевизор қаршисида кузатадиган бўлди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:12, 16.05.2012.
Ўқилди: 6464 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик