Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Шомуродов ушбу мавсум қандай статистика қайд этаётганини биласизми? У "Рома" етакчилари қаторида

Баҳо:
+1 | -

 

Ўзбек футболини дунёга танитиш учун уринаётган Элдор Шомуродовнинг Италиядаги саргузаштлари барча футбол ишқибозлари учун жуда ҳам қизиқ бўлса керак. Унинг жамоадаги ҳаракатлари ва клубига тегаётган фойдаси италиялик футбол ишқибозлари учун ҳам муҳим. “Рома” мавсумда у қадар яхши иштирок этмагани ҳам бор гап. Элдор Шомуродовнинг ўйин вақти камлигидан тушаётган шикоятлар ҳам ўринли. Негаки ҳамюртимиз статистикаси анча яхши. Умуман бу жиҳатга қараб, қайсидир маънода Элдорни жамоанинг муҳим футболчиси дея оламиз. Қуйида “Рома” футболчиларининг мавсум давомида А Серияда қайд этаётган статистиеаси билан тинишиб чиқамиз. Шу ўринда айтиш мумкинки, Элдор пешқадамлар қаторида.

Ҳар ўйинда ўртача тўпланган баллар

  1. Лоренцо Пеллегрини – 7.38
  2. Генрих Михитарян – 7.16
  3. Жордан Веруту – 7.13
  4. Темми Абраҳам – 7.02

    13. Элдор Шомуродов – 6.70

    15. Николо Дзаньоло – 6.68

Таъкидлаш жоизки, Элдорга ҳар ўйинда жуда кам вақт берилаётганининг таъсири сезилмоқда. Аммо жамоа етакчиси Николо Дзанолодан ҳамюртимиз балл жамғариш бўйича олдинда.

Голлар

  1. Темми Абраҳам – 15та
  2. Лоренцо Пеллегрини – 8та
  3. Генрих Михитарян – 5та
  4. Жордан Веруту – 4та
  5. Элдор Шомуродов – 3та

Голли узатмалар

  1. Жордан Верету – 8та
  2. Генрих Михитарян – 6та
  3. Элдор Шомуродов – 3та

 Гол + Пас

  1. Темми Абраҳам – 19та
  2. Лоренцо Пеллегрини – 12та
  3. Жордан Веруту – 12та
  4. Генрих Михитарян – 11та
  5. Элдор Шомуродов – 7та

Ўртача битта голда иштирок этиш (дақиқада)

  1. Темми Абраҳам – 200 дақиқа
  2. Элдор Шомуродов – 233 дақиқа
  3. Лоренцо Пеллегрини – 276 дақиқа

Голли вазият яратиш

  1. Лоренцо Пеллегрини – 11та
  2. Рик Карсдорп – 10та
  3. Жордан Верету – 9та
  4. Генрих Михитарян – 6та
  5. Элдор Шомуродов – 5та

Ундан ташқари Элдор Шомуродов жамоадаги энг кам карточка олган футболчилардан бири ҳисобланади. Голли вазиятлардан фойдалана олмаслик бўйича кўрсаткичда Элдор ҳужумкор футболчилар орасида энг кам вазиятни кўкка совурган футболчилардан бири ҳисобланади.

 Умуман олганда Жозе Моуриньо балки ҳамюртимизга кўпроқ имконият бергани маъқулдек кўринмоқда. Негаки ўртача вақт ҳисобига қарасак, Унинг натижалари Темми Абраҳамникидан деярли қолишмайди. Бундан ташқари у жамоага фойда келтираётган топ – 5 футболчидан бири эканлигини юқоридаги статистика кўрсатиб турибди.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:17, 16.05.2022.
Ўқилди: 9139 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.