"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон ўтган шанба куни Англия кубоги финали ўйинидан кейинги пенальтилар сериясида пенальтини голга айлантира олмаган "Челси" футболчиси Мэйсон Маунтни мақтади.
“Сиз “Челси” қанчалик яхши клуб эканини биласиз. Албатта, улар учун пенальтини ноаниқ бажариш ёқимсиз бўлди. Мен Маунт жуда хафа бўлишини билардим. Тўғрисини айтсам, унинг кўнглини кўтаришимни истамаган бўлса керак, лекин мен уни бироз қўллаб-қувватлашим керак эди, чунки у ажойиб ўйинчи, ажойиб йигит ва у ҳали жуда ёш”, - деди “Ливерпуль” сардори Liverpool Echo билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Ливерпуль" Англия кубоги финалида "Челси"ни мағлуб этиб, мавсумдаги иккинчи совринини қўлга киритган эди.