Кириш Регистрация

Суперлига. Олтита гол урилган ўйинда «Сўғдиёна» ғалаба қозониб, пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган «Сурхон» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлислар 6та гол гувоҳига айланишди.

Ҳисобни сурхондарёликлар очишганди. Аммо жиззахликлар танаффусгача иккита, танаффусдан яна 2та гол билан жавоб қайтаришди. "Сурхон" легионери Маркович 85-дақиқада пенальтидан фойдалана олганида, эҳтимол воҳаликлар ижобий натижага умид қилишлари мумкин эди. "Сўғдиёна" футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов "дубл"га эришиб, ғалабага муҳим ҳисса қишган футболчилардан бири бўлди. "Сурхон" эса қўшиб берилган дақиқаларда битта гол уриб, йирик ҳисобдаги мағлубиятни бироз қисқартиришди.

"Сўғдиёна" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 17тага етказди ва тўплар фарқига кўра "Навбаҳор"ни ортда қолдириб, мусобақа жадвали пешқадамига айланди.

Суперлига, 9-тур
"Сурхон" - "Сўғдиёна" - 2:4 (0:1)
Голлар: Муродбек Бобожонов (35), Артём Филипосян (90+6-автогол) — Хислат Халилов (40), Шоҳруз Норхонов (45+4-пенальти), Жавоҳир Қаҳрамонов (75, 90)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:20, 18.05.2022.
Ўқилди: 2120 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик