Каталониянинг “Барселона” клубини тарк этишга яқин турган Усмон Дембеле Германия чемпионатида иштирок этиши даргумон. Олдинроқ футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ, Kicker нашрининг ёзишича, немис грандлари франциялик футболчини қўлга киритишга ҳожати йўқ деб ҳисобламоқда, чунки ҳужум қанотлари яхши шаклланган. Бундеслига чемпиони Серж Гнабридан айрилган тақдирда ҳам Дембелени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмайди.
Шу тариқа, Усмоннинг ягона трансфер варианти бу қишдан буён у билан музокара олиб бораётган "ПСЖ" бўлиб турибди. Шунингдек, футболчи "Барселона"да қолиши мумкин, чунки, каталонияликлар шартномани узайтиришга қарши эмас.