Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Жаҳон футболида амалга оширилгагн 10 та эътиборга молик трансфер

Баҳо:
+ | -

Европанинг бир қатор мамлакатларида чемпионатлар ўз якунига етганидан хабарингиз бор. Ёзги трансфер мавсуми бошланишига эса санқоли кунлар қолди. Аммо, айни пайтда бир қатор футболчилар ўз фаолиятиларини келаси мавсумда қаерда давом эттиришлари маълум бўлишга улгурди.

Айни пайтда, ушбу мавсумда амалга оширилган энг эътиборга молик 10 та трансферни эътиборингизга ҳавола этамиз.

10.Лукас Барриос. Боруссия Дортмунд - Гуанчжоу (8 миллион евро)

 

Дортмунднинг "Боруссия" клубининг ўтган мавсумдаги ғалабаларига муносиб ҳисса қўшган парагвайлик ҳужумчи, белидан олган оғир жароаҳатидан сўнг, бу мавсумнинг асосий қисмини майдондан ташқарида ўтказди. Жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган пайтида эса Юрген Клопп Левандосвси ва Грсскройц жуфтлигини бузишни истамади. Бундеслиганинг ушбу мавсумида Роббен-Рибери жуфтлигидан ҳам кўпроқ фойда келтирган жуфтлик орасида Барриосга жой топилмади. Европанинг бир қатор жамоаларидан таклифлар тушганига қарамай, Барриос Хитойга йўл олди.

9.Бакайи Траоре. «Нанси» – «Милан» (Эркин агент).

Фрацния олий дивизионида баъзур жон сақлаб қолишнинг уддасидан чиққан "Нанси", ўзининг етакчиси Бакайи Траорени сақлаб қола олмади. Малилик ярим ҳимоячи франция чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири дея эътироф этилди. Бундай футболчининг эркин агентга айланиб қолганидан, бир қатор европа грандлари фойдаланиб қолишга киришиб кетди. Ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилган "Милан" футболчи билан 3 йиллик шартномага имзо чекди.

8.Эрен Дардийўқ, «Байер» – «Хоффенхайм» (4.5 миллион евро)

Швейцария терма жамоасининг 23 ёшли ҳужумчиси "Байер"дан кетишга ўтган мавсумдаёқ тайёр эканлигини билдирганди. Аммо, леверкузенликлар футболчини амаллаб, бир мавсум ушлаб туришга эришгандилар. Мавсум якунланиши билан футболчи яна "кетаман"га тушиб қолди. "Хоффенхайм" унга жуда қулай таклиф билан чиқди. Швейцариялик истеъдодли ҳужумчи 4 йил давомида "Хоффенхайм" шарафини ҳимоя қилади.

7.Марко Марин, «Вердер» – «Челси». (8 миллион евро)

Германиянинг яна бир истеъдодли футболяиларидан бирининг "Челси" билан шартнома имзолаганлиги ҳақидаги ҳабар шунчалик тез тарқаб кетдики, унинг аниқ икир-чикирларини кўпчилик билолмай қолди.

"Вердер"нинг сўнги йиллардаги етакчиси "Челси" таклифига дарров рози бўлиб қўя қолди.

6.Марио Фернандес, «Гремио» – ЦСКА (10 миллион евро)

Бразилия чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган, истеъдодли футболчининг айнан Россия вариантини танлаши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Маълумотларга қараганда, Бразилия ёшлар терма жамоаси аъзоси,  Англиянинг "Тоттенҳэм", Италиянинг "Удинезе" клублари таклифини рад этиб, ЦСКА таклифига розилик берган. Фернандес билан москва армиячилари 5 йиллик шартномага имзо чекишди.

5.Жердан Шачири, «Базель» – «Бавария» (11.6 миллион евро)

 

"Базель" сафида порлаб чиққан юлдузни, европанинг жуда кўп грандлари ўз сафларида кўришни истаганди. Аммо швейцариялик футболчи, ўзига қулай бўлган вариантни танлади. "Бавария" истеъдодли ярим ҳимоячини қўлга киритишга муваввақ бўлди. 20 ёшли футболчи швейцария футболи тарихидаги энг қиммат трансфер қилинган футболчига айланди.

4.Данте, «Боруссия» Менхенгладбах – «Бавария» (5 миллион евро)

 

Бу йили, Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ўзининг тарихидаги энг ёрқин мавсумини ўтказди дейиш мумкин. Жамоа кўрсатган ёрқин ўйинлар мухлислар ёдидан чиқмайди. Аммо клуб ўзи кўрсатган натижаларига бевосита алоқадор бўлган футболчилар билан бирин-кетин хайрлашишга мажбур бўлмоқда. Бразилиялик қанот ҳимоячиси, Мюнхенгладбахликлар қўрғонининг энг ишончи вакили бўлган Данте мюнхеннинг "Бавария"га ўтишга қарор қилди. Молиявий жиҳатдан анча камтарин бўлган клуб, "Бавария" таклиф этган 5 миллионе еврога индамай рози бўлди.

3.Эдуардо Варгас, «Универсидад де Чили» – «Наполи» (14 миллион евро)

 

"Чилилик Роналду" дея эътироф этилган истеъдодли ярим ҳимоячи  14 миллион евро эвазига "Наполи"га ўтди.

Италияликлар футболчини қўлга киритиш учун қаттиқ кураш олиб боришларига тўғри келди. Чунки, ярим ҳимояда ҳам, ҳужумда бирдек ишончли ҳаракат қила оладиган, тезкор ва универсал футболчига европадан совчилар кўп эди. Италия клуби президенти футболчи билан музокара олиб бориш учун, шахсан Чилига шахсий самолётида ташриф буюргани ҳақидаги хабарлардан кейин, ушбу футболчининг ўйинларини тезроқ кўришни истаётганлар сони кўпайиб кетди.

2.Марко Ройс, «Боруссия» Менхенгладбах – «Боруссия» Дортмунд (17 миллион евро)

 

Германия футболида порлаб чиққан ёрқин истеъедодлардан яна бири. Мамлакат чемпиони ўзининг собиқ тарбияланувчисини ортга қайтариш учун оз пул сарфламади. Аммо, кўпчиликнинг таъкидлашича, бу пуллар албатта ўзини оқлайди. Мёнхенгладбах жамоасининг ёрқин ўйинларининг энг бош сабабчиси ҳисобланган Ройс. ўзи туғилиб ўсган жойига қайтди. Унинг собиқ жамоаси, футболчини ушлаб тура оладиган даражада эмасди. Клуб мухлислари ҳафа бўлмасалар ҳам бўлади.

1.Лукас Подольски, «Кельн» – «Арсенал» (Трансфер суммаси ноаниқ)

 

Германиялик истеъдодли ҳужумчини ўз сафида кўриш учун Арсен Венгер анча тер тўкди. Ўйин услуби билан Канонирларнинг ўйин схемасига жуда мос келадиган, тезкор ҳужумчи "Арсенал" анча фойда олиб келиши мумкин. Айни пайтда, Лукас ўз терма жамоаси билан ЕВРО-2012 га тайёргарлик кўрмоқда. Европа чемпионати тугаши билан "Арсенал" сафига қўшиладиган футболчидан, Венгернинг ҳам, "Арсенал" мухлисларининг ҳам умиди катта

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:21, 17.05.2012.
Ўқилди: 8645 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.