Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Арзонга сотилган "бойлар". "Челси" кимларни текинга қўйиб юборишга мажбур бўлганди?

Баҳо:
+ | -

Келаётган ёзда Лондоннинг "Челси" клуби бир қатор йўқотишларга дуч келади. Улардан бири Германия терма жамоаси аъзоси Антонио Рюдигердир. Ҳимоячи лондонликлар билан янги битим борасида келишувга эриша олмагач, жамоани эркин агент сифатида тарк этадиган бўлди. Унинг кейинги манзили "Реал"лиги, аллақачон маълум бўлган. Жамоанинг яна бир ҳимоячиси Андреас Кристенсен ҳам бу рўйхатдан жой олган. Даниялик юлдуз тез орада "Барселона" сафини тўлдириши мумкин. "Челси" тарихда ҳам бундай йўқотишларга дуч келган. Қуйида "Челси"нинг энг машҳур, аммо энг арзон футболчилари ҳақида гап боради.

Фрэнк Лэмпард

"Аристократлар"нинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари 2014 йилда МЛСга, "Нью-Йорк Сити" сафига йўл олади. Америка диёрида мавсум январь ойида старт олгани боис, Лэмпард Янги йилга қадар "Манчестер Сити"га ижарага берилади. Буни қарангки, "шаҳарликлар" сафида Лэмпарднинг биринчи гол айнан "Челси" билан баҳсга тўғри келган эди. Бу эса футболчини йиғлашга мажбур қилади.

Дидье Дрогба

Афсонавий ҳужумчи Лондондаги фаолиятини илк марта ўзига хос якунлайди. Унинг "Челси" сафидаги сўнгги баҳси "Бавария"га қарши ЕЧЛ финалида кечади. Унда Дрогба пеналтидан гол киритиб, мусобақа ғолибига айланган эди. Шундан сўнг, Дрогба ёзда Хитойнинг "Шанхай" клубига эркин агент сифатида йўл олади. Аммо 2014 йилда, Жозе Моуриньонинг иккинчи даврида, у яна "Челси"га қайтиб келади.

Жон Терри

"Челси"нинг собиқ хизматкорларидан бири бўлган Терри, 2017 йилда "Астон Вилла" сафига эркин агент сифатида йўл олади. Ўша пайтларда бирмингемликлар АПЛга энди кўтарилганди. Кейинчалик Терри "Астон Вилла" мураббийлар штабида фаолият олиб борди. 2021 йилда эса у виллианлар сафини тарк этди.

Эшли Коул

"Челси" билан АПЛни, Англия кубоги, ЕЧЛ ҳамда ЕЛ бош соврини қўлга киритган Коул 2014 йилда жамоа билан хайрлашади. У ўзининг сўнгги мавсумида жамоадаги ўрнини Аспиликуэтага бой бериб қўйганди. Шу сабаб у эркин агент бўлиб, клубдан кетади. Ҳимоячи кейинги даврини "Рома", "ЛА Гелакси" ҳамда "Дерби Каунти" каби клубларда ўтказади.

Соломон Калу

Калу кўпчилик назаридан четда қолган футболчи. Аммо у "Челси"да катта ишни бажарар эди. Футболчи 2012 йилда "кўклар" сафини тарк этади ва "Лилль" таркибини тўлдиради. Африкалик юлдуз ўз фаолиятини "Герта" сафида якунлайди (172 та ўйинда 53 та гол билан). Қизиғи, Калу "Челси"дан кетгач, ҳеч қандай соврин юта олмаган эди.

Бранислав Иванович

"Челси"даги 10 йиллик фаолияти давомида Иванович ютиш керак бўлган совринларнинг барчасига эга чиқди – АПЛ, ички кубоклар, ЕЧЛ ва ЕЛ. Ҳужумчи "аристократлар" сафидан "Зенит"га йўл олади ва у ерда ҳам бир неча бор мамлакат чемпионига айланади. Ҳайратланарлиси, россияликлар уни текинга қўлга киритган эди. Иванович АПЛга 2020 йилда қайтиб, "Вест Бром" сафида бир муддат ҳаракат қилганди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:05, 21.05.2022.
Ўқилди: 3804 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.