"ПСЖ" хўжайини Носир Ал-Хелайфи яқин вақт ичида "Барселона" футболчиси Усмон Дембеле билан шартнома имзоламоқчи, у клубга эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.
Франция матбуотининг хабар беришича, "ПСЖ" Дембеле билан қишда оғзаки келишувга эришган. Аммо шу билан бирга, франциялик футболчи ёзда аниқ «ПСЖ»га ўтишига ҳали кафолат йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "ПСЖ" ўз ҳужумчиси Килиан Мбаппени 2025 йилгача узайтирганди. Дембеле хизматларига Дортмунднинг «Боруссия» клубининг собиқ бош мураббийи Томас Тухель ишлаётган Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдирган.
Аввалроқ, Хави "Барселона" - "Вильярреал" учрашуви Дембеле учун сўнгги бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.