Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Неймар Роналду ва Ромарионинг натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Мец"га қарши ўйинда француз клуби сафидаги 100-голини урди.

Шу тариқа, бразилиялик уч хил клуб сафида 100 ва ундан кўп гол уришга муваффақ бўлган тарихдаги учинчи футболчига айланди, деб хабар беради Marca.

Аввалроқ, бразилиялик ҳужумчи "Сантос" (136) ва "Барселона" (105) клублари сафида бу кўрсаткичга эришганди.

Ромарио (ПСВ, "Васко да Гама" ва "Фламенго") ва Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид”, “Ювентус”) илгари учта турли клубда 100 ва ундан ортиқ гол уришган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилда 222 миллион евро эвазига "Барселона"дан "ПСЖ" сафига кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 06:01, 22.05.2022.
Ўқилди: 2202 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.