"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Премьер-лига тарихида мавсум якунида ҳам энг яхши тўпурар, ҳам энг яхши ассистент бўлган тўртинчи футболчига айланди.
29 ёшли мисрлик футболчи жорий мавсум 23 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ Энди Коул (1993/94 йилги мавсумда), Жимми Флойд Хассельбайнк (1998/99 йилги мавсумда) ва Харри Кейн (2020/21 йилги мавсумда) чемпионат якунида энг яхши тўпурар ва ассистент бўлишган.