"Манчестер Сити" келаси мавсум учун таркибни кучайтириш имкониятларини излашда давом этмоқда. Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансферидан сўнг, "шаҳарликлар" жамоани тарк этган сардор Фернандиньо ўрнига марказий ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи.
"Манчестер Сити"нинг бу позициядаги асосий мақсади "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага жуда ёққан "Лидс" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипс. Журналист Жек Гауганнинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" яқин орада Йоркшир клуби билан боғланиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилади.