Кириш Регистрация

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Мбаппе пулни танладими?

Баҳо:
+ | -2

Мбаппе ҳақидаги кўп мунозараларда унинг футболни эмас, пулни танлагани ҳақидаги фикрлар учраяпти. Мен бу фаразга унчалик қўшилмайман. Ахир Мбаппе ўшанча пулни нима қилади?

Тасаввур қилинг, сизга 200 миллион доллар пул таклиф қилишди. Яна бошқа таклиф – 300 миллион доллар, аммо эвазига ҳаётингиздаги қандайдир комфортдан воз кечасиз. Дейлик,  ҳеч қачон кола ичмайсиз ёки ош емайсиз. Шунақа шарт. Билмадим, албатта, 200 миллионни олиб, ҳеч нарсани чекламасдан мазза қилиб яшаш яхшироқдек туюлади. Ўртадаги юз миллион фарқ у қадар билинмайди, чунки яшаш тарзингизда камроғи ҳам бор эҳтиёжларингизга етади. Ош ва коланинг қадри 100 миллион бўлмаса-да...

Аммо бир таклифда умуман пул йўқ, иккинчисида эса, 50 миллион доллар бўлса, табиийки, ошдан ҳам, коладан ҳам осонгина воз кечасиз тўғрими?

Кимдир Ҳоландни Роналдуга, Мбаппени Мессига қиёслаганда ҳақ эди. Бирлари ўсиши, катта футболчига айланиши учун доимий кураш, мақсад ва тўсиқлар, уларни ошиб ўтиши керак, иккинчилар эса, Худо берган истеъдод – буюклигини маҳаллада ўйнаса ҳам исботлайверади. Хуллас, Мбаппе пулни эмас, ўз комфортини, унга берилаётган катта эътиборни ва имкониятларни танлади. “ПСЖ” “Реал”дан кўра каттароқ пул таклиф қилгандир, тўғри, лекин шу билан бирга парижликлар кўпроқ имкониятлар ва шароитни ҳам таклиф қилгани ҳам факт.

Ҳатто ҳамма масалани пул ҳал қилган тақдирда ҳам, ўша пулга муҳаббат эмас, ким кўпроқ пул бераётган бўлса, ўша томон уни кўпроқ қадрлаётгани ҳақидаги фикр бошқаради инсонни.

У – футболчи. Бизнесмен эмаски, “жуда кўп пул” билан “унданам кўп пул”нинг фарқини англай олсин...

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 23:00, 24.05.2022.
Ўқилди: 3156 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.