«Манчестер Юнайтед» ўйинчилари жорий мавсумда иккита гуруҳга ажралиб қолишди. Бош мураббий Ральф Рангник томонидан матбуот анжуманида айтилган фикр "МЮ"нинг баъзи футболчиларини ғазабга келтирди. Шу боис, ўйинчилар ўртасидаги босим ортиб борди.
Рангникнинг Криштиану Роналду, Харри Магуайр, Маркус Рэшфорд ва Эдинсон Кавани ҳақидаги фикрларидан сўнг ушбу муаммо чуқурлашиб борди.
«Британиялик футболчилар, одатдагидек, ҳамжиҳат бўлишди. Аммо кўпгина хорижлик футболчилар Роналдуга кўпроқ эътибор қаратишди. Клуб футболчиларининг баъзилари Магуайрнинг сардорлик вазифасидан норози экани ҳақида мақолалар чиққач, жамоада тушкунлик бошланди», – дейилади ESPN манбаси тарқатган хабарда.
Шунингдек, ESPN тарқатган хабарга кўра, Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Атлетико»га қарши бўлиб ўтган жавоб учрашуви олдидан иккита гуруҳ футболчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Бундан ташқари, футболчилар 3 нафар ўйинчи клуб ичидаги маълумотни ташқарига чиқараётгани борасида шубҳага боришган.
Апрель ойида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг клуб ичидаги босим ошиб кетган. Бунда эса Рангник — айбдор. Мураббий 3 ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилиб, 3 ойдан буён майдонга тушмаётган Фил Жонсни бошланғич таркибга киритиб, танаффусда уни захирага олгани сабаб бўлган.
«Рангник «Энфилд»да Фила Жонсни ночор аҳволда қолдирди. Мураббий футболчининг 3 ой футбол ўйнаганини инобатга олмасдан уни "аланга" ўртасига ташлади. Харри Магуайр ҳам «Энфилд»да ёмон ўйин кўрсатди. Аммо мутахассис Магуайрни захирага олишга жазм эта олмасдан, шунчаки Жонсни алмаштирди», – дея ёзади ESPN.