Ҳужумчи Килиан Мбаппе "Реал"га рад жавобини бериб, сенсацион тарзда "ПСЖ" билан шартномасини узайтиргач, Мадрид клуби бошқа европалик юлдузлар учун курашда фаол иштирок этмоқда.
“Реал” клуби “Милан”га Рафаэль Леуанинг трансферини сотиб олиш таклифи билан мурожаат қилди, деб хабар беради Gazzetta dello Sport. Испанлар 120 миллион евро тўлашга тайёр эди, бироқ рад жавобини олишди.
"Милан"нинг ўзи аввалроқ футболчи билан шартномани 2026 йилгача узайтирмоқчи эканликларини билдирган эди.
Жорий мавсумда футболчи А серияда 34 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













