Италиянинг "Салернитана" ярим ҳимоячиси Франк Рибери келаси мавсумда Италия жамоасида ўйнашда давом этади.
Мавсум якунида клуб А серияда қолгани сабабли франциялик футболчининг шартномасида бир йиллик узайтириш банди фаоллаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Рибери ўтган ёзда "Фиорентина"дан А Серия дебютанти - "Салернитана" жамоасига кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда франциялик футболчи чемпионатда учта голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ "Салернитана" президенти жамоага ҳужумчи Эдинсон Каванини таклиф қилмоқчи эканлигини айтганди. Шу тариқа, келаси мавсумда 35 ёшдан ошган икки нафар фахрий бирданига клуб ҳужумида ўйнаши мумкин.