"Вест Хэм" ва ярим ҳимоячи Томаш Соучек ўртасидаги шартномани узайтириш борасидаги музокаралар тўхтаб қолди.
Футболчининг амалдаги шартномаси икки йилдан сўнг тугайди, аммо "Вест Хэм" аллақачон футболчи учун қулайроқ шартларда шартномани узайтиришдан манфаатдор. Бироқ яқинда ўтказилган музокаралар ижобий натижа бермади.
Бироқ, иккала томон ҳам ижобий натижага умид қилмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячига Премьер-лиганинг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Соучек жорий мавсумда АПЛда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.