Миралем Пьянич "Барселона"да қолмоқчи. Sport.es портали хабарига кўра, 32 ёшли босниялик ярим ҳимоячи клубда қолиш учун маошини қисқартиришга ҳам рози эканлигини клуб раҳбариятига маълум қилган.
Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Пьянич ўтган мавсумни ижара асосида Туркиянинг "Бешиктош" клубида ўтказди.