Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Мане: "Олтин тўп" ғолибини аниқлашда африкалик футболчиларга эътибор берилмаяпти"

Баҳо:
+ | -

Садио Маненинг фикрича, "Олтин тўп" ғолибини танлашда африкалик футболчиларга эътибор берилмаяпти.

- Нима деб ўйлайсиз, "Олтин тўп" топширилганда африкалик футболчилар кўпинча ноҳақ эътибордан четда қоладиларми?

- Бу шундай. Йигитлар, агар сиз бу ҳақда гапираётган бўлсангиз, унда нима дейишим мумкин? Бу ачинарли. Ушбу кубок, Африка кубоги мен учун энг муҳимларидан бири. Бу бутун фаолиятим давомида қўлга киритган энг катта соврин.

Албатта, афсуски, Жорж Веа (1995 йил)дан бери бирорта африкалик футболчи “Олтин тўп”ни қўлга киритмаган.

Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ўзгача туйғу. Менда яна финалда ўйнаш имконияти бор ва биз ғалаба қозона оламиз, чунки бизда кучли жамоа бор. Биз ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қиламиз, кейин эса “Олтин тўп” билан нима бўлишини кўрамиз. Ўйлашимча, менинг ҳам, “Ливерпул”нинг қолган ўйинчиларининг ҳам мавсум бошидан мақсадлари бор – албатта, барча совринлар учун курашиш. Ҳозиргача иккита финалда ғалаба қозондик ва битта битта финалда мағлубиятга учрадик, аммо бу ортда қолди. "Манчестер Сити" ғалабага тўлиқ ҳақли эди.

Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш мен учун ва бошқа барча йигитлар учун ўзгача бўларди. Айнан шу нарсага эътибор қаратмоқдамиз. Ғалаба қозониш учун қўлингиздан келганини қилишингиз керак... Қолган ҳамма нарса журналистлар боғлиқ.

"Олтин тўп" кўринишидаги яна бир соврин олганимда, мен учун ҳамма нарса янада ўзига хос бўларди. Ўшанда мен сайёрадаги энг бахтли футболчи бўлардим", - дейди "Ливерпуль" вингери.

Киритилди: 13:47, 27.05.2022.
Ўқилди: 2326 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.