Бразилиянинг "Сантос" клуби 22 ёшли яримҳимоячиси Гансо фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, "Сантос" раҳбалари футболчини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр бўлиб турибди. "Милан" эса футболчини Робиньони ёки сумманинг барча қисмини тўлаш ниятида.
Бугун Миланда Гансонинг агенти ва "Милан" раҳбарлари учрашишлари керак. Учрашувда "Милан"дан Адриано Галлианининг иштирок этиши кутилмоқда.