Кириш Регистрация

«Пахтакор» - «Қизилқум»: бугун 18:00, «Жар»да

Баҳо:
+ | -

Бугун "Пахтакор" олий лиганинг навбатдаги тури доирасида ўз майдонида "Қизилқум" билан куч синашади.

Ушбу мавсумни "Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Равшан Ҳайдаров қўл остида бошлаган зарафшонликларнинг аутсайдерлар қаторида юришини кўпчилик тахмин қилганди. Чунки Равшан Акмалович ихтиёрида на футболчиларни танлаш, на жамоани шакллантириш учун етарли вақт қолганди. Шунга қарамай, бир неча ёш футболчиларни таркибга жалб қилган Ҳайдаров "Қизилқум"ни рақобатбардош жамоа сифатида кўз олдимизда гавдалантирди. Тошкентликлардан Элдор Тожибоев, Ғулом Ўрунов, Азамат Бобожонов, Тимур Кагиров, Санъат Шихов ва Фарҳод Нишонов Зарафшонга ижара асосида кўчиб ўтишди.

“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада жами 24 бора тўқнаш келишган. Натижалар эса “Пахтакор"нинг устунлигини кўрсатмоқда.  Шу кунга қадар “шерлар” 19 та ўйинда ғалаба қозонишган. Тўртта ўйин дуранг билан якунланган. “Қизилқум” бугунга қадар “Пахтакор”ни 1 марта мағлубиятга учрата олган. “Пахтакор” 68 та гол киритган, “Қизилқум” эса тошкентликлар дарвозасини 16 бор аниқ нишонга олган. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 61 очко ишлаб олган бўлса, зарафшонликларда ушбу кўрсаткич 7тага тенг.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда “Қизилқум" устидан қозонган энг йирик ғалабаси - 11:0 га тенг. “Қизилқум”нинг ягона ғалабасида 2:1 ҳисоби қайд этилган.

Ўтган мавсумда бўлиб ўтган ҳар иккала ўйинда ҳам “Пахтакор” ғолиб бўлган. Тошкентда бўлиб ўтган 1-тур доирасида ўйинда “Пахтакор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, сўнгги турда Зарафшонда кечган ўйинда “шерлар” йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишган.

“Қизилқум” ўзаро ўйинларда сафарда сўнгги 10 та ўйинда “Пахтакор”ни мағлуб эта олмаяпти. Охирги марта зарафшонликлар Тошкентдан 2001 йилги мавсумда уч очко билан қайтишган.

Ўтган турда қизил карточка олган Аваз Агалиев меҳмонлар сафида майдонга туша олмайди.

Учрашув 21 май, душанба куни соат 18:00да "Жар" стадионида бошланади. Барча ишқибозларни мазкур беллашувни кузатишга таклиф этиб қоламиз.

Ҳакамлар: Вилоят Нажафалиев (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Азиз Асимов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 08:17, 21.05.2012.
Ўқилди: 5694 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик