Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"Манчестер Сити" чемпионлиги, Роналдунинг қайтиши ва "Арсенал"нинг муваффақиятсизлиги: Премьер-лигадаги мавсум натижалари

Баҳо:
+ | -

Премьер-лигадаги якунига етган мавсуми бир неча йиллар ичидаги энг қизиқарлиларидан бири бўлди. Охирги тургача кураш барча жабҳаларда - чемпионлик учун ҳам, еврокубоклар учун ҳам, элитада қолиш учун ҳам давом этди. “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” мавсумни ажойиб тарзда якунлашди. Чемпионлик кураши охирги ўйинларининг сўнгги дақиқаларигача давом этди. Шу сабаб бугун мусобақанинг энг эсда қолган вазиятларини эслаймиз.

Чемпион: “Манчестер Сити”.

Чемпионлар лигаси: “Манчестер Сити”, “Ливерпуль”, “Челси”, “Тоттенхэм”.

Европа лигаси: “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”.

Конференциялар лигаси: “Вест Хэм”.

Лигани тарк этган жамоалар: “Бёрнли”, “Уотфорд”, “Норвич”.

Лигага чиққан жамоалар: “Фулхэм”, “Борнмут”.  “Ноттингем Форест”, ва “Хаддерсифелд” плей-оффда ўйнайди.  

Мавсумнинг энг яхши тўпурарлари

Премьер-лиганинг якунига етган мавсумининг энг яхши тўпурарлари номига иккита футболчи сазовор бўлди. Бири — Муҳаммад Салоҳ. "Ливерпуль" вингери 23 та голни ўз номига ёздириб қўйган. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи энг яхши натижадир. Мисрликлар 2017/18 йилги мавсумда бу йилдагига қараганда кўпроқ гол урган — 32. Мерсисайдликлар жорий мавсум Лига кубоги ва Англия кубогини қўлга киритишди, Чемпионлар лигаси финалига чиқишди ва АПЛда "Манчестер Сити"ни сўнгги тургача таъқиб қилди. Салоҳ "Ливерпуль"нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади.

Премьер-лиганинг энг яхши иккинчи тўпурари Сон Хён Мин бўлди. Салоҳ каби "Тоттенхэм" вингери ҳам 23 та гол урган. Шу билан бирга, кореялик голларининг барчасини ўйинда киритган бўлса, мисрлик 5 та голини пенальтидан урган. Сон мавсумни жуда яхши ўтказди. Кореялик футболчи Харри Кейндан жамоанинг энг яхши тўпурари унвонини тортиб олди ва кейинги мавсумда "шпорлар"га Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишга ёрдам берди.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

Муҳаммад Салоҳ мавсумнинг энг яхши ассистентига айланди. "Ливерпуль" вингери 13 та голли узатмани амалга оширди. Бу лигадаги энг яхши кўрсаткич. Ҳимоячи Трент Александр-Арнолд жамоадошидан 1 та ассистга ортда қолди. Харви Барнс (“Лестер”), Жаррод Боуэн (“Вест Хэм”), Эндрю Робертсон (“Ливерпуль”) ва Мейсон Маунт (“Челси”) 10тадан голли узатмага эга. Салоҳ сўнгги мавсумда жамоасининг энг яхши тўпурари ва ассистентига айланди.

“Гол + пас” тизими бўйича энг яхши футболчи

Яна Салоҳ. “Ливерпуль” вингери “гол+пас” тизимида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мисрлик 36 очко (23+13) тўплади. Бу кўрсаткич бўйича Сонг Хён-Мин иккинчи бўлди. "Тоттенхем" вингери 30 очко (23+7) тўплади. Кучли учликка “шпорлар”нинг яна бир вакили Ҳарри Кейн якун ясади. Унинг ҳисобида 26 очко (17+9). Статистик маълумотлар “қизиллар”га Салоҳни сақлаб қолиш қанчалик муҳимлигини айтиб турибди. Футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар тузилган. Мисрлик келаси мавсумда "Ливерпуль"да қолади, кейин нима бўлиши эса номаълум.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони (лари)

Алиссон ҳам,  Эдерсон ҳам охирги мавсумда 20 тадан “қуруқ” ўйин ўтказди. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" якунига етган мавсумда АПЛнинг энг яхши жамоалари бўлди, шунинг учун бразилияликлар икки киперга ҳам “энг яхши дарвозабон” унвонини бериш адолатдан бўлади. Шу билан бирга, Алиссон ўз дарвозасидан 24 та, Эдерсон эса 26 та гол ўтказиб юборди. Шунингдек, Уго Льорисни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. "Тоттенхэм" дарвозабони 16 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва сўнгги мавсумда "шпорлар"нинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди. Тўғри, улар Премьер-лигада бор-йўғи 4-ўринни эгаллади. Аммо мутахассислар келаси мавсум Конте бошчилигидаги клубдан кўп нарса кутишмоқда.

Иродали жамоа

Бу номга "Ньюкасл" муносиброқ, бизнингча. Мавсум якунига кўра, "қарғалар" Премьер-лигада 12-ўринни эгаллади, бу эса жамоа учун катта муваффақият деб баҳоланиши мумкин. Ноябрь ойида "Ньюкасл" 11 турдан кейин атиги 5 очко жамғариб, Премьер-лига турнир жадвалида 19-поғонани эгаллаб турган эди. Раҳбариятнинг ўзгариши ва молиявий томонлама катта имкониятларга қарамай, "қора-оқлар"нинг вазияти жуда ёмон эди. Аммо янги раҳбариятнинг муҳим қарори Эдди Хоунинг мураббийлик лавозимига тайинланиши бўлди. Янги мутахассис вақт ўтиши билан “Ньюкасл”ни пастдан юқорига олиб чиқиб, жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолди.

Иродасиз жамоа

Кўпчилик бу номга “Манчестер Юнайтед”деб айтиши мумкин, аммо “қизил иблислар” бутун мавсум давомида унчалик ёрқин ўйин намойиш этмади. Шу сабаб "Арсенал" 2021/22 йилнинг энг омадсиз клуби деб номлашга қарор қилдик. Чемпионатдаги омадсиз стартдан сўнг “канонирлар” аста-секин ўзига кела бошлади. Таркибни кучайтирган "тўпчилар" ишончли тарзда аввалига Премьер-лига турнир жадвалининг ўртасига, кейин эса Чемпионлар лигаси зонасига кўтарилишди. "Арсенал" Англиядан Чемпионлар лигасига тўртинчи бор йўл олиш учун асосий даъвогар эди, бироқ мавсумнинг сўнгги турларида етакчиликни қўлдан бой бериб, йўлланмани "Тоттенхэм"га бериб қўйди. Артета яхши, ёш жамоа тузди, аммо, афсуски, бу йигитлар келаси мавсум Европа Лигасида ўйнайди.

Роналдунинг қайтиши

Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га қайтиши ўтган мавсумда АПЛнинг энг муҳим янгиликларидан бири бўлди. Португалияликнинг "Олд Траффорд"га қайтиши мухлислар томонидан яхши қабул қилинди. Статистикалар шуни кўрсатадики, Роналду 37 ёш бўлса-да, ҳамон топ футболчи. У АПЛда 18 та гол уриб, чемпионат тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади.

Португалияликларнинг келажаги номаълум бўлиб қолмоқда. "Манчестер Юнайтед" келаси мавсум Европа лигасида ўйнайди ва Криштиану бу мусобақада ўйнашни истамаслиги тайин. Бошқа томондан, Эрик тен Хагнинг бош мураббий этиб тайинланиши клуб мухлисларини умид бермоқда. Мутахассиснинг айтишича, у Роналдудан кўп нарсани умид қилмоқда.

Киритилди: 17:44, 28.05.2022.
Ўқилди: 2411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.