Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

Равшан Ҳайдаров: «Бу таркиб билан «Пахтакор»га қарши ўйнаш осонмас»

Баҳо:
+ | -

"Жар" стадионида якунига етган “Пахтакор” ва “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

Равшан Ҳайдаров: — Албатта бу таркиб билан “Пахтакор”га қарши  курашиш осон эмас. Биринчи бўлимда футболчиларимни савиясига мос тактика танлагандим. Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор”га кучимиз етмади.
Бизда бугунги ўйиндан аввал таркиб борасида муаммолар бор эди. Айтишим мумкин, “Пахтакор” футболчиларини ўзларига қарши ўйнатмаслик борасида оғзаки келишувмиз бор. Нафақат, “Пахтакор” ўйинчиларининг ўйнамасликлари, бундан ташқари айрим футболчиларимни касал бўлиб қолишганни ҳам бизга панд берди. Агарлиев кераксиз вазиятда “Нефтчи” билан ўйинда қизил олгани ҳам бугун қимматга тушди.

-Жамоангиз бошқа клубларга нисбатан, чемпионат баҳсларига тайёргарликни анча кеч бошлади. Лекин сизлар ёмон ўйнамаяпсизлар. Жамоангизда ўсиш бор. “Қизилқум” олдига раҳбарият бирорта мақсад қўйганми?
- Менимча бу жамоа билан катта натижаларни мақсад қилиш нотўғри. Лекин ўйнимизни анча шакилланиб бормоқда. Мен бундан хурсандман. Масалан бугунги ўйинда ҳам кўрдинглар, бизнинг футболчиларимизга бироз махорат етишмади. Тўпни назорат қилиш, қўрқмасдан ўйин кўрсатиш - бу боради “Пахтакор”дан олиб борган футболчиларим асосий таркиб ўйинчиларига ёрдам беришяпти. Бу “Нефтчи” билан ўйинда ўзини самарасини берди. Биз ўз ўйинимизни шакилланиши давом этамиз. Айтишмиз мумкин, чизиқларини янада кучайтиришмиз керак. Жамоам ўйини турдан-турга, ўйиндан-ўйинга яхши шакилланиб бормоқда. Албатта бугунги ўйинди хисобга оламаганда. Асосий мақсад рақабатбордош ва яхши жамоани шакиллантириш. Иккинчи давра бошланиши арафасида таркибни кучайтириш борасида ўйлаб кўрамиз. Заҳира ўриндиғимиз эса мени мутлақо қониқтирмаяпти. Буни устида албатта ишларимиз-ишлашимиз керак. Асосий ўйинчиларсиз ўйинда кўриндики, янада яхши ўйин кўрсатишмиз учун бироз фурсат бор.

- Заҳира ўриндиғидаги футболчилар мени қониқтирмаяпти деб айтиб ўтдингиз, раҳбарият селекция ишларига имконият яратиб берди, деб ўйлайсизми?
- Менимча имконият бўлади. Раҳбарият бу борада бизга ёрдам беради. Тўғри катта маблағ сарфлашга имкониятимиз йўқ. Лекин ёшларга шароит яратиб беришга харакат қиламиз.

Абдумутал Абдуназаров ёзиб олди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:02, 21.05.2012.
Ўқилди: 5476 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.