Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

“Финаллисима” қандай пайдо бўлди ва у нима учун керак?

Баҳо:
+1 | -

Жорий футбол мавсуми шиддатли баҳс билан якунланади. 1 июнь куни Италия ва Аргентина терма жамоалари "Уэмбли"да янги “Финалиссима” терма жамоалар учун махсус Суперкубок баҳсида тўқнаш келишади.

Умуман олганда “Финалиссима” нима дегани?

Италян тилидан "Финалиссима" "катта финал" деб таржима қилинади. Аслида, бу битта ўйиндан иборат Суперкубок бўлиб, унда Евро ва Америка кубоги ғолиблари тўқнаш келишади (2022 йилда булар Италия ва Аргентина).

Учрашув классик тарзда 90 дақиқа давом этади. Аммо бу вақт ичида ғолиб аниқланмаса, жамоалар дарҳол пенальтилар сериясига киришади. Қўшимча вақт бўлмайди.

"Финалиссима"ни ким ва нима учун ташкил қилди?

Турнирни ташкил этиш ташаббускори Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) эди. Италиянинг Евро-2020даги ғалабасидан икки кун ўтиб, ташкилот Европа футбол уюшмалари иттифоқига (УЕФА) Америка кубоги ва Европа чемпионати ғолиблари ўртасидаги ўйинни ўтказишни таклиф қилди.

УЕФАга бу ғоя ёқди, бироқ 2021 йилда жамоалар тақвими тиғиз бўлгани учун уни амалга оширишни кейинги йилга қолдиришга қарор қилинди.

Декабрь ойи ўрталарида УЕФА ва КОНМЕБОЛ ўртасида 2028 йилгача янгиланган ўзаро англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда Лондонда қўшма офис очиш ва турли тадбирларни, хусусан “Финалиссима”ни потенциал ташкил этиш қоидаларини ўз ичига олади. Келишув 2028 йилга қадар тузилгани учун янги турнирнинг учта ўйинини албатта кўрамиз.

Евро ва Америка кубоги ғолиблари ўртасидаги тўқнашув ғояси янгилик эмас. “Финалиссима”нинг каби ўйинлар аввал ҳам ташкил этилган, фақат ФИФА томонидан. Турнир икки марта 1985 ва 1993 йилда бўлиб ўтди. Турнирнинг биринчи ўйинида Франция Уругвайни (2:0) мағлуб этган бўлса, иккинчи ўйинда Аргентина пенальтилар сериясида (5:4) Данияни енгган.

Кўриб турганингиздек, Жанубий Америка ва Европа чемпионлари ўртасидаги ҳисоб 1:1 бўлиб турибди. Эҳтимол, УЕФА ва КОНМЕБОЛ бу муаммони ниҳоят ҳал қилиш ва шу билан бирга бироз пул ишлаш учун энг қизиқарли қарама-қаршиликни қайтаришди.

Нима учун “Финалиссима-2022”ни томоша қилиш керак?

“Финалиссима”ни ўтказиб юбормаслик керак, бунга ўзига хос сабаблар мавжуд:

Аргентинага қарши ўйин афсонавий 37 ёшли ҳимоячи Жоржьо Кьеллини учун Италия либосидаги охиргиси бўлади.

"Фейеноорд" ярим ҳимоячиси Маркос Сенеси катта эҳтимол билан “Финалиссима”да ўйнайди. Илгари у Аргентина ёшлар терма жамоасида ўйнаган, аммо Италия паспортига эга. Шунинг учун ўйин арафасида ҳар икки жамоа унинг учун кураш олиб боришди. Шунга қарамай, Сенеси аргентиналиклар фойдасига танлов қилди.

Афсонавий Лео Месси яна бир совринни қўлга киритиши мумкин.

“Финалиссима” эртага 1 июнь куни Тошкент вақти билан 00:00да бошланиши белгиланган.

Киритилди: 16:43, 31.05.2022.
Ўқилди: 3463 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.