Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Кутилган ва кутилмаган воқеалар — «Реал». Зўрлар ичида зўрлар кимлар эди?

Баҳо:
+ | -

Ла-лига ва ЕЧЛ бош соврини яна бир бор «Сантиагу Бернабеу»га йўл олгач, айтиш мумкинки, «Реал» учун 2021-22 йилги мавсум ажойиб ўтди. Карло Анчелотти шогирдлари яна бир тарихий давр яратувчисига айланди. Эндиликда, жамоа футболчилари ва мураббий кейинги йил ҳақида ўйлай бошлади. Қуйида футболчиларининг эътирофга лойиқ вакиллари ҳақида гап боради.

Мавсум ўйинчиси – Бензема

«Реал»нинг фантастик натижаларида энг катта ўринни Карим Бензема эгаллайди. Тез орада француз ҳужумчиси «Олтин тўп»га эга чиқса ҳам ажаб эмас. Ўтган вақт давомида Бензема ишониб бўлмайдиган натижаларга эришди. 46 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та ассист ҳамда 46 та гол уриш, қолаверса, иккита соврин ютиш – мукаммалик белгиси. У «Реал»да йил футболчиси деб топилди. Яқин келажакда эса бир нечта индивидуал совринлар, уни кутмоқда.

Мавсум голи – Бензема («Атлетик Билбао»га қарши)

Ҳа, бу аспкетда кўплаб номзодлар бор эди. Бироқ Бензема яна ғолиб бўлди. Ҳужумчининг энг чиройли голи мавсумники ҳам бўла олади. Декабрь ойида Бензема «Атлетик» дарвозасини чиройли равишда ишғол қилганди.

Мавсум трансфери – Эдуардо Камавинга

Камавинга ҳамда Алаба ўзларининг дебют мавсумидаёқ муваффақият қозона олди. Аслида Алаба бу номга мосроқ эди. Бироқ Камавинганинг келажаги ҳам ҳисобга олинади. У клубга келаётган мавсумларда ҳам катта ёрдам бериши мумкин. 30 миллион фунтга харид қилинган ёш ярим ҳимоячи, ўзига сарфланган пулни оқлади дейиш мумкин. Камавинга захира варианти сифатида жамоага кўп асқотди. ЕЧЛда эса айрим баҳсларда сенсацион даражада ҳаракат қилди.

Мавсум ўйини – «Манчестер Сити» билан

ЕЧЛнинг ярим финал баҳслари ажойиб кечди. Айниқса, «Реал» ҳамда «Манчестер Сити» ўртасидаги иккинчи давра ўйини, тарихдаги энг ажойиби сифатида абадий эсланади. Чунки унда «Реал» иложсиз вазиятдан чиқиб кета олган эди. 90 дақиқадан кейин урилган икки гол экстра-таймларни кўриш учун етарли бўлганди. Карим Бенземанинг пенальтидан муваффақиятли фойдаланиши эса «Реал»ни финалга олиб чиқди. Бу эса мутлақо кутилмаган ҳолат эди.

Энг яхши ўсишга эришган футболчи – Vini JR

Яна бир осон ва ҳаққоний танлов. Винисиус 12 ой ичида умидли ва истеъдодли футболчидан суперюлдуз даражасига кўтарила олди. Ҳужумчи ўзини босиқ тутишни ўрганиб олди. Бунинг натижасида эса вазиятларни совуққонлик билан якунлай бошлади. Бразилия терма жамоаси аъзоси мавсум давомида жами 22 та голга муаллифлик қилган. Эътиборлиси шундаки, Вини «Реал» сафидаги дастлабки 118 та ўйинда 14 та гол урганди. Бир мавсумда эса бу натижани икки баравар кўтара олди. Шубҳасиз, «қироллик клуби» яқин орада унга янги битим таклиф этади!

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:00, 31.05.2022.
Ўқилди: 3533 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик