Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Миллий терма жамоа Эронга қарши тайёргарликни бошламоқда

Баҳо:
+ | -

Бугун – 22 май куни Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 IV саралаш босқичи олдидан ўзининг илк йиғинини бошлайди. Биринчи машғулот Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади.

Мазкур йиғин учун Вадим Абрамов 30 нафар футболчини жалб қилганди. Киевнинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Максим Шацких бетоблиги боис расмий ўйинларга қадар формага кириб олиши даргумон. Буни инобатга олган Вадим Абрамов Шацкихни дастлабки йиғиндан озод қилди. Қайд этиш керак, Шацких Украина Премьер-лигасининг сўнгги турида ҳам жамоасига ёрдам бера олмаганди.

Куни кеча Бокунинг «Нефтчи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Насимовнинг ҳам йиғинга кела олмаслиги маълум бўлди. Сир эмаски, Насимов Озарбойжон миллий чемпионатининг сўнгги икки турида майдонга туша олмади. Мамлакат Кубоги финалида ҳам жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмади. Олинган маълумотга кўра, Насимовнинг жароҳати жиддий ва у даволаниш учун Германияга сафар этиши лозим. Мазкур сабабни инобатга олган Вадим Абрамов Ғузорнинг «Шўртан» клуби аъзоси Игорь Таранни терма жамоа йиғинига жалб қилишга қарор қилди. Айни пайтда мураббий ихтиёрида уч нафар ҳужумчи бор. Булар: Александр Шадрин, Марат Бикмаев ва Кенжа Тўраев. Қозоғистоннинг «Иртиш» клуби сафида ҳаракат қилаётган Улуғбек Бақоев ва Амирликларнинг «Эмирейтс» клуби вакили Александр Гейнрих 28 май куни Тошкентда бўлишади. Боиси ҳар икки мамлакат клублари 27 май куни ўйин ўтказишади. Бундан билиш қийин эмаски, БАА Этисалат Про-лигасида ҳаракат қилаётган яна уч нафар легионер – Жасур Ҳасанов, Тимур Кападзе ва Азиз Ҳайдаров ҳам 28 май кунигина пойтахтга етиб келишлари мумкин.

Легионер футболчилардан Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов ва Вагиз Галиулин ҳам Вадим Абрамов ихтиёрига етиб келишган. Украинанинг «Днепр» клуби аъзоси Виталий Денисов эртага тонгда учиб келади. Сервер Жепаров 24 май куни Тошкентда бўлади. Хитойда тўп сураётган легионерлардан Анзур Исмоилов ва Камолиддин Тожиев 29 май куни йиғинга қўшилади.

Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан жалб қилинган Мансур Саидов ва Анвар Бердиев эртага – 23 май куни ОФК Кубоги ним чорак финали доирасида Ироқнинг «Арбил» клубига қарши ўйинда майдонга тушишади. Шу сабабли мазкур икки нафар футболчи 26 май кунигина клубдан озод бўлади.

Ва ниҳоят Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 29 май куни ОЧЛ ним чорак финалида Жанбий Кореянинг «Сеонгам» клубига қарши майдонга тушишини инобатга олган Вадим Абрамов, жамоа футболчиларини безовта қилишни истамади. Фақатгина Виктор Корпенко терма ихтиёрига етиб келган ва у ўз жамоасига халқаро майдондаги ўйинда ёрдам бера олмайди. Томонлар шундай келишувга эришишди.

Терма жамоанинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеров «Бунёдкор» билан Жанубий Кореяга сафар этиши боис, йиғинда бор йўғи 1та дарвозабон қолади: Мурод Зуҳуров. Шу сабабли «Бухоро» клуби посбони Сардор Қобилжонов йиғин давомида иккинчи дарвозабон вазифасини ўтаб беради. Боз устига, ФИФА талабига кўра ЖЧ саралашида иштирок этаётган термалар учта дарвозабонни рўйхатдан ўтказишлари керак.

ЖЧ-2014 III саралаш босқичи сўнгги турида 7 нафар футболчи жамоага ёрдам бера олмаганди. Бу сафар Эронга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ бўлганлар билан танишинг: Максим Шацких, Баҳодир Насимов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев ва Шавкат Муллажонов. Тўлиқ таркиб 31 май кунигина йиғилиши мумкинлигини инобатга олсак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан ўйинга 4 кун қолгандагина кўнгилдагидек машғулот бошлаши мумкинлигини ойдинлашади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:36, 22.05.2012.
Ўқилди: 5930 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.