Роберто Манчини Италия терма жамоасининг ёшариши ҳақида фикр билдирди.
"Скуадра Адзурра" бош мураббийи 2022 йилги Финалиссима - Аргентинага қарши ўйин арафасида ўз фикрларини билдирди.
“Бугунги ўйин маълум бир циклни тугатади. Бу жамоани бирданига 15-20 киши тарк этади, дегани эмас. Лекин бу ўйиндан сўнг биз терма жамоага кўпроқ ёшларни чақиришни бошлаймиз ва уларнинг савиясини тушуниб, келажакда бизга ёрдам бера оладими ёки йўқлигини ҳал қиламиз.
Янги жамоа билан биз дадил бўлишимиз керак. Таркибда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшлар кўпроқ бўлади. Аммо бу миссия жуда ҳаяжонли кўринади”, - деди Манчини.