Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Криштиану Роналду Испания ОАВ берган интервьюси чоғида, йилдан йилга ўз ўйини кучайиб бораётгани ҳақида гапириб берди.
"Мендан кўпинча, бу сени энг яхши мавсуминг бўлдими, дея сўрашади. Бу саволга эса йўқ деб жавоб бераман. Менинг ўйиним йилдан йилга очилиб бормоқда. Ҳар йили ўз ўйинимни кучайтириш учун, янада кўпроқ юксалтириш учун ҳаракат қилмоқдаман", дейди португалиялик футболчи.
"Бир мавсумда 46 та гол уриш бу осон нарса эмас. Бу менинг рекордим. Ким билади, балки бу натижани янгилашим ҳам мумкин. Мен доимо ўз кучимга ишонаман ва мехнат қилишдан чарчамайман. Шунинг учун аввалги рекордларимни яна янгилашим мумкинлигига ишонаман. Мана масалан, "Реал" мавсум якунида 100 очкони қўлга киритди. Шундай бўлишига ҳам ҳеч ким ишонмаганди.
"Мен тўхтамайман. Ишлашда давом этаман. Ўз ўйинимни бунданда юқори чўққиларга олиб чиқиш учун ҳаракат қиламан. Мени энди ҳеч нарса тўхтата олмайди", дея Роналдунинг сўзларидан парча келтирмоқда Испания ОАВ.