Италия матбуоти хабарига кўра словениялик ярим ҳимоячи Йосип Иличич келаси мавсум А Серияда ўйнайдиган "Монза"га ўтиши мумкин.
Манбага кўра, Иличич "Аталанта"ни тарк этишга қарор қилган. Словениялик бергамаскликларга кўп фойда келтирди ва психологик муаммоларга қарамай, клубнинг замонавий тарихидаги энг ёрқин ўйинчилардан бирига айланди.
Эслатиб ўтамиз, "Монза" раҳбари Силвио Берлускони ҳисобланади.