"Ньюкасл" ўз ҳимоясини кучайтириб олмоқчи. Хабарларга кўра, Эдди Хау "Бенфика" футболчиси Алехандро Гримальдо трансферини истамоқда.
Португалия клуби ўз ҳимоячиси учун 13-17 миллион фунт талаб қилади. Испаниялик футболчи учун "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирган.