Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Олимпик” эффекти. Ниятимиз Олимпиада ва Жаҳон чемпионати

Баҳо:
+ | -

 

Юртимизда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги U23 кўплаб футбол ишқибозларида қизиқиш уйғотаётгани бор гап. Термамиз ўйинида бўлаётган мухлислик албатта бошқа мавзу. Лекин ёшларимизнинг 2-турда кўрсатган ўйини таҳсинга сазавор. Аслида очилиш ўйинида ҳам бизникилар ёмон таасурот қолдирмади. Фақатгина вазиятлардан фойдалана олмаганлиги ишқибозлар учун бироз ёқимсиз ҳолат бўлди. Умуман олганда Тимур Кападзе мусобақаға жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилганда баъзи мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Улар шарҳларда шундай дейишди: “нега фақат “Олимпик” бошқа жамоа йўқми?”. Бу фикрлар эса жуда ўринсиз ва баҳслашиш учун арзигулик эмас!

“Олимпик” ўзи нима учун ташкил қилинган?

Юқорида айтганимдек, бу шунчаки оддий ва ақлли ғоя. Мана неча йилдирки олимпияда футболчиларимиз учун фақатгина орзу бўлиб қолмоқда. Ҳозирги ҳолатимизда ҳар қачонгидан ҳам вазиятимиз яхшироқ “Олимпик” сабабли. Жамоанинг суперлигада ғалаба қозониш ёки чемпион бўлиш мақсади иккинчи масала. Асосий мақсад кучли жамоа ташкил этиш ва энг нуфузли спорт мусобақасида иштирок этиш. Жамоа юртимиздаги маълум ёш тоифасидан тузилган бўлиб, таркибда бирорта лигеонер ва ёши катта футболчи учрамайди. Сабаб оддий ёшлар термамизни шакллантириш! Шу сабаб мураббий жалб қилган футболчилар бу таниш-билишчилик деган фикрни мухлислар илгари суриши мутлақо нотўғри. Чунки “Олимпик” айнан мана шунга ўхшаш мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун ташкил қилинган. Умуман олганда бу ғоянинг келажаги ҳам бўлиши керак. Жамоа фақатгина мана шу ёшларни етиштириб бериш билан кифояланмайди деб умид қиламиз. Яъни бу ғоя ва жамоа деярли ҳар бир ёшни қамраб олиши зарур.

Ғоянинг бераётган “мева”лари

Кириш қисмида биринчи тур юртимиз футбол ишқибозлари учун истаганидек бўлмади дедим. Аслида рақибга ҳам тўғри баҳо бериш керак. Туркманистон футболи сўнги йилларда яхшигина ўсди. Ёрқин мисол сўнги қитъа чемпионати ва барча ёш тоифасида фаворитлар қаторида турадиган Эрон устидан “Бунёдкор” устидан қозонилган ғалаба. Футболи ривож топаётган давлат устидан ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба осонликча қўлга киритилмайди. Икинчи тур эса умуман бошқа даражадаги Қатар билан бўлган ўйин эди. Қатар кучли жамоа. Улар устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба қувонарли, албатта. “Олимпик” асосида қурилган ўйиннинг ўрни беқиёс бу жойда. Асосий ижрочилар бошқа клуб вакиллари эканлиги тўғри. Лекин улар ҳам ҳозир Кападзе бошқараётган клуб футболчилари  билан бир йиғинда “катта” бўлишган. Умуман олганда улар учун бу услуб бегона эмас. “Олимпик” Суперлигамизда тажрибали футболчилар билан футбол ўйнаб ўсиб бормоқда. Олдиндаги мусобақаларда бу фактор катта рол ўйнаши аниқ. Клуб таркибида “порлаб” бораётган юлдузлар ҳам бор. Аммо термамизнинг асосий қувонтираётган жиҳати жамоавий ўйиндаги устунлигидир.

Пойдеворли келажак

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасининг даражаси ҳаммага маълум. Уларда яхши жамоа шаклланди. Аммо бунинг учун мутасаддилар яхшигина сабр ва меҳнат қилишди. Улар 1990-1991 йилда туғилган футболчиларни 15 ёшидан Маҳди Алига топширишди. Тўғри ўша пайтда мутахассис ердамчи мураббий сифатда иш олиб борган. Аммо йигитлар 17 ёшида тўлиқ Алининг қўли остида бўлди. 19га тўлганида ўша ёшдагилар учун ҳам Маҳдини мураббий қилиб берди. Шу тариқа улар 22 ёшга кирганида Лондон-2012 олимпия ўйинларига чиқишди. Кейин эса терманинг асоси ўша футболчилар негизида қурилди ва мураббий яна Маҳди Али. Ўша таркибдаги ёрқин юлдузлар: Умар Абдулраҳмон, Али Мабҳут, Аҳмад Халил, Абдулазиз Ҳайкал ва Мажид Хасан. Умуман олганда бу лоиҳа жуда ҳам ажойиб. Аммо оҳиригача етмади. 2017 йилга келиб раҳбарият Жаҳон Чемпионатига йўлланма олиши керак бўлган, аммо эплай олмаган Маҳди Алини истеъфога чиқаришди. Шундан сўнг янги “Қатар”ча ғоя устида ишлашди. Яъни чет-эллик футболчиларни маҳаллийлаштириш. Буни қарангки Қатарда бу услуб эскирган ва ёшларга бўлган эътибор кучайтирилиш бошланган эди. Шундай қилиб Али ва Абдулраҳмон эртаги тугади. Балки мутасаддилар бироз шошмаганида БАА ва Абдулраҳмон ҳозир ҳам Осиёнинг энг кучлиларидан бири бўлиши мумкин эди. Булар бир мисол, яхши таркибга эга терма жамоани йиғишнинг бир усули ҳақидаги мисол. Энди ўзимизникиларга қайтсак, ҳозирги 20-21 ёшли футболчилардан иборат олимпия термамиз олдига “5 ҳалқа” ўйинига йўлланма учун курашаётган бўлса, уларда имкон бор. Тўғри ҳозирда юртимизда ўтаётган турнир Олимпиадага чипта бермаса-да, керакли тажриба ва рақибларни ўрганишимизга имкон беради. Чунки ўша 4 йиллик мусобақа саралашида ҳам таркибимиз асоси ҳозиргидек бўлиши катта эҳтимол. Олимпиада футболчиларимизга катта клублар учун эшик очади. Бу эса асосий термамиз учун фақат ва фақат фойда дегани.  Балки келажакда Кападзе ва унинг йигитлари Олимпиадада иштирок этар. Термамизнинг асосини улар ташкил қилар. Нима бўлганда ҳам юртимиз ишқибозлари футболчиларимизни мундиалда кўришни жуда-жуда исташади. Умид қиламизки оз қолди. Бизнинг мадҳиямиз ҳам Жаҳон чемпионатида янграшига оз қолди.  

Миржалол Пардабоев мақоласи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:13, 05.06.2022.
Ўқилди: 3403 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.