"Бенфика" ҳужумчиси Харис Сеферович фаолиятини "Вулверхэмптон"да давом эттириши мумкин, деб хабар беради BBC.
Манба берган хабарга кўра, 30 ёшли швейцариялик футболчи аллақачон "бўрилар" бош мураббийи Бруно Лаже билан учрашган.
2021/22 йилги мавсумда Сеферович "Бенфика" таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Transfermarkt.com портали ҳужумчининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.