Ҳарри Кейн Англия термасидаги 50-голини урди.
Англиялик ҳужумчи Миллатлар лигасининг 2-туридан ўрин олган Германияга (1:1) қарши ўйинда пенальтини голга айлантирди.
“Тоттенхэм” ҳужумчиси терма жамоанинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Бобби Чарлтонни ортда қолдирди.
Англия терма жамоаси учун фақатгина Уейн Руни Кейндан кўпроқ гол урган - 53 та.