«Спорт» телеканали Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйинни жонли эфирда кўрсатади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати «D» гуруҳидан жой олган 1-тур учрашуви 25 май куни Тошкент вақти билан 13:00да бошланади. Қайд этиш керак, «Спорт» телеканали фақатгина Ўзбекистон иштирокидаги ўйинлар ҳуқуқинигина эмас, балки Осиё чемпионати транслация ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.
Ўзбекистон терма жамоасини бевосита Дубайда 120дан зиёд футбол мухлислари қўллаб-қувватлаб туради. Жаҳон чемпионати йўлида ҳаракат қилаётган футзалчилар иштирокидаги ўйинга бўлган қизиқиш анча катта экани ҳисобга олиниб, барча ўйинлар тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади. Қайд этиш керак, футзал терма жамоаси мундиал чиптасини қўлга киритиш учун ярим финалга қадар етиб бориш керак. 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги Осиё чемпионатини Ўзбекистон вице-чемпион сифатида якунлаганди.