Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Торрес: "Янги мавсум бошланишини интизорлик билан кутаяпман"

Баҳо:
+ | -

- Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигасида "Челси"нинг икки ҳил кайфиятини кўрдик. "Уэмбли"да клуб кўпроқ ҳужумлар уюштирди ва ғалабага эришди. "Барселона" ва "Бавария"га қарши ўйинларда эса, тўлиқ ҳимояланди. Нега сўнги вақтларда клуб бу қадар икки хил ўйин намойиш этаяпти?

- Биз рақибларга қарши қандай ўйнаш кераклигини ўзлаштириб олдик. Ҳар бир рақибга қарши тактика танлаяпмиз, уларнинг кучли ва кучзис томонларига қарши олдидан таёрланиб ўйинимизни мослаштираяпмиз ва шу тарзда ғалаба қозонаяпмиз. Муҳими ғалаба қозонсак бўлгани. Икки ҳил ўйнашимиз унчалиу муҳим эмас. 

- Эсингизда бўлса, бундан 1.5 йил муққадам "Челси"га ўтаётганингизда айтган эдингиз. Бошқа клубга ўтишимдан мақсад-совринлар ютишни ҳоҳлайман деб. Мана соврини ҳам қўлга киритингиз эндиги мақсадларингиз қандай?  

 - Мен ҳозирги кунда "Челси"да ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Келаси йили бизга қийин бўлади тўрт фронтда курашишимизга тўғри келади. Бундан ташқари Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам қўлга киритмоқчимиз. Ғалаба қозинганинг сари янада олдинга юқори мақсадларни қўйаверасан. Эндиги мақсадим - голлар уришга ҳаракат қилиб ўзимни қайта кўрсатмоқчиман. Мени қўллаб қувватлаётганлари учун муҳлислардан миннатдорман. 

- "Челси"да Роберто Ди Маттео ютуғи нимадаю, Андре Виллаш-Боаш ҳато қайерда бўлди?  

 - Уларни таққослашни ҳоҳламайман. 

- "Челси"нинг Чемпионлар Лигасининг ғолибига айланишида авлодлар алмашинувининг таъсири борми?

- Мен авлодлар алмашинувига боғламаган бўлар эдим. Бизлар энг керакли бўлган қадамни ташладик. "Челси" учун ҳали ҳаммаси олдинда.  

- Нега "Челси"да у қадар ҳурсанд эмасиз?

- Мен айни дамда "Челси"да жудаям бахтлиман, ҳеч қачон тескарисини гапирмаганман. Ҳали бу клубда кўп ишлар қилишим керак. Бу мавсум жуда ҳам оғир келди, ўзим ҳам захирада ўтириб қолдим. Жуда ҳам қийин кунларни бошимдан ўтказдим. Шундай дамлар бўлдики ҳаётдпн деярли тўйиб кетдим. Аммо шундай кунларда ўзимни қўлга олдим таслим бўлмади ва бундан кейин ҳам таслим бўлмайман! 

- Ди Маттео билан муносабатингиз қандай?

- Ўртача, умуман алоқам яхши. Биз кўп аълоқада бўламиз, машғулотлар пайтида мен уни ҳаяратда қолдиришга ҳаракат қиламан. Ҳудди у кутгандек, ўйин намойиш қилишга интилаяпман. Машғулотларда тинмай ҳаракат қилаяпман майдонга тушиш учун. Аммо якунда барибир унинг қарорини ҳурмат қиламан. Чунки натижага угина жавоб беради. Ундан миннатдорман оғир дамларимда у менга далда берди.

 - Дрогба клубдан кетганидан сўнг, ўзингизни кўрсатишнинг айни вақти етмадимикин?

- Дидье - клуб афсонаси, унинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Унга айни дамда яхши тилаклар тилаб қола оламан халос. У билан бтр клуб таркибида шунча пайт бирга бўлганимдан фахланаман. Мен ҳар доим ундан яхши ўйнашга ҳаракат қилардим, аммо ҳар гал у менданда яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиларди. Мен бир нарса қийнаб келарди у билан бирга тўлиқ ўйнашга имкон нега беришмади. Қачон қарасанг ё у, ё мен майдонга тушардик.

- Клуб сизни доим қўллаб келган. Сизни ҳалиям қўллаб ққуватлашларига ишонасизми?

- Мавсум якунида, келажагимни  ойдинлаштирибг олмоқчи эдим. Клуб раҳбаряти билан муофақиятли суҳбат ўтказдим. Энди клубда қолсам ҳам бўлади улар менга ишонишади. 

- "Челси" муҳлислари сизларни доим қўлаб туришди. Ғалабани уларга бағишлайсизларми?

- Клуб учун неники қилаётган бўлсак ҳаммаси улар учун. Бизга куч етишмаётган пайт улар бизга ўз кучлари билан далда бўлишди. Мени ҳам доим қўллаб туришди. Улардан чексиз даражада ҳурсандаман, ҳаммаси учун ташшакур. улар билан яна ғалабаларни баҳам кўришни ҳоҳлайман. 

- "Челси" яна Англия чемпионлиги учун курашадими?

- "Челси" ҳар доим бош соврин учун курашган ва курашади ҳам. Бошқаларга қандай вазифа қўйилганини билмадим. Аммо бизнинг асосий мақсад доим биринчи бўлиш. 

- Нега чемпионатда бу қадар суст ўтказдинглар?

- Мавсумнинг айни ҳал қилувчи палласида биз у қадар яҳши ўйнай олмадик. Миллий чемпионатни бой берганимиздан сўнг, бор этиборни кубок ва Чемпионлар Лигасига қаратдик. 

- Сизда аввал бунчалик ўзига бўлган ишончсикни кўрмаган эдик. Нима бўлди ўзи сизга?  

 - Рухий жиҳатдан муаамолар пайдо бўлди, ўзимни ноқулай ҳис қилдим.  Тўп менгача етиб келма, оддий вазиятларда хатолар қила бошладим. Бу орада асабим ҳам дош бермади. кўпроқ дам олишга ҳаракат қилдим. Бўш вақтларимда эса ҳужумчиларнинг ҳатти ҳаракатлари ёзилган видеоларни томоша қилдим. Мен Стив Ҳолландга (бош муррабий ёрдамчиси) миннатдорчилик билдирмоқчиман. У доим мен билан бирга бўлди. 

- Муррабийларнинг ишончи етишмадими сизга?

- Бундан кейин бор кучим билан ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, уларни ишончини оқлайман. 

- Ҳақиқатдан ҳам уша пайтлари футболни ташламоқчи эдингизми?

- Ҳа, шундай вазиятлар ҳам бўлди, мен умидимни батамом йўқотиб қўйдим. Шу пайтгача бундай ҳолга тушмаган эди. Чин дилдан ўз касбини севадиганларгина мени ўша вақтдаги ҳолатимни тушина олишади. Шундай ўйинчига айландимки мени ёмон кўриб қолишди. Яхшиям ҳаммаси ортда қолди. Энди ҳаммаси ўз қўлимда. 

- Фаъолятингиздани энг муҳим вақтларми ҳозир?

- Орзуим амалга ошди, бундан бахтиёрман. Яна совринлар ютишни хохлайман. Ҳали ҳаммаси олдинда, олға бориш керак фақат. 

- Сиз ғалати мавсумни ўтказдингиз. Аммо якунда ғалабага сазовор бўлдингиз. 

- Бу - футболь, нима бўлишини олдиндан билмайсан. Бу йил кўп нарсани ўргандим. Шу бугунгача қилган ишларимда жамласам битти китоб бўлади.   

- "Камп Ноу"  да тушиб кетаётган боҳоингизни кўтара олдингизми?

- Ҳа ўша вазиятдан жудаям ҳурсандман. Шундай вазият керак эди ўзи!

 - Чемпионлар Лигасини ҳам ютингиз энди яна гимани ютишни ҳохлайсиз? 

- Клублар уртасидаги ЖЧни қўлга киритишни ҳохлайман. 

- Сиз Суперкубок учун баҳсда Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши ўйнайсиз. Яна собиқ жамоангизга қарши. 

- Биз профисионаллармиз. Мен фақат майдонга ғалаба учун тушаман. Тўғри бир тарафдан қизиқарли ҳам бўлади. Мақсад эса ҳар доимгидек - ғалаба. 

Наврўзбек Шодмонкулов

таржима қилди 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:22, 26.05.2012.
Ўқилди: 5535 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.