“Лилль” ҳимоячиси Свен Ботман Франция клубини тарк этишини тасдиқлади.
"Мен "Лилль" учун охирги ўйинимни ўтказдимми? Билмайман, лекин мен шундай деб ўйлайман. Олдинга қадам ташлаш ниятидаман. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Тафсилотларга тўхталмайман, лекин жараён олдинга силжиди”, - дея Ботманнинг сўзларини келтиради Algemeen Dagblad.
"Ньюкасл" Свен Ботман учун курашда фаворит. Улар "Лилль" ҳимоячиси учун 29 миллион фунт ва бонуслар таклиф қилган.
22 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда клуб сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Унинг француз клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади.