Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигасидан ўрин олган Австрияга (1:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ҳужумчи 63-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
"Бу ўйинда ғалаба қозона олмадик ва ўзимиз хоҳлаган натижага эриша олмадик. Келинг, ишлашда давом этайлик ва душанба куни Хорватияга қарши ғалаба қозонишга ҳаракат қилайлик.
Фойдаланилмаган дақиқалар учун қайғурмаслик керак, эришган нарсангиз билан фахрланишингиз керак. Мен бутунлай соғлом эмасман, лекин мураббийга керак бўлсам, тайёрман", - деди Мбаппе.