"Галатасарой" ҳимоячиси Виктор Нельссон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, "Торино" 23 ёшли даниялик футболчига даъвогарлик қилмоқда. Улар Нельссонни Бремер ўрнига муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Ҳимоячи ўтган мавсумда “Галатасарой” сафида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.