Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Темур Кападзе: «11 киши бўлганимизда, бу ўйинда осонроқ ғалаба қозонган бўлар эдик»

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги чорак финал доирасидан ўрин олган драматик баҳсдан сўнг жамоамиз мураббийи Темур Кападзе ва Жасур Жалолиддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

– Қизил карточка ўйинга қандай даражада таъсир қилди? (савол ҳам мураббий, ҳам футболчига)
– Авваламбор, халқимизни ғалаба билан тақдирлайман. Улар бизни охиригача қўллашди. Қизил карточка кутилмаган ҳолат бўлди. Эрта 10 киши бўлиб қолганимиз катта қийинчилик туғдирди. Шундай бўлса ҳам йигитлар руҳан синиб қолишмади, бунинг учун уларга раҳмат. Асосийси, ғалаба қозондик. (Т.Кападзе)

— Мураббийимнинг гапларига қўшилган ҳолда шуни айтаманки, бугун стадионда тил билан таърифлашга ожиз атмосферани кўрдик. Худди Европа Чемпионлар лигасига ўйнагандек бўлдик. Қизил карточка катта таъсир ўтказди. Бу бизни қандай кучли эканимизни кўрсатишга сабаб бўлди. Шундай ўйинлар орқали биз катта тажриба оламиз. Яна бир бор бизни ажойиб қўллаб-қувватлаб турган томошабинларга ташаккур айтамиз. (Ж.Жалолиддинов).

– Ярим финалда қайси жамоа тушишини хоҳлайсиз?
– Япония ҳам, Корея ҳам кучли. Лекин бу тақдирга боғлиқ. Ким кучли бўлса, ўша билан тўқнаш келамиз. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламан. (Т.Кападзе)

– Араб ўйинини олдиндан биламиз. Йигитлар билан аввалроқ бунга тайёргарлик кўрилмаганмиди?
– Бу борада футболчиларга тушунтириш ишлари олиб борилади. Лекин ҳаммада ҳар хил руҳият, психология бор. Улар майдонга жанговор руҳда тушишади. Ўша вазиятда дарвозабонимизнинг ўзи бизнинг фойдамизга қўполлик ишлаб олиши мумкин эди. Бу биз учун катта сабоқ бўлди. (Т.Кападзе)

– Неъматовнинг қизил карточка олгани кейинги ўйинда биз учун қанчалик катта йўқотиш?
– У жамоамиздаги етакчилардан бири. Унинг тажрибаси катталигини инобатга олсак, бу биз учун катта йўқотиш бўлади. Футболда жамоада 23 ўйинчи бўлади. Кейинги учрашувда захира дарвозабонимиз билан керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. (Т.Кападзе)

– Биринчи голдан кейин ва ҳисоб тенглаштирилган вақт орасидаги реакциянгизни тасвирлаб берсангиз...
– Қизил карточка сабаб 1 киши кам бўлиб, қийин вазиятга тушиб қолдик. Йигитларга ишонар эдим. 11 киши бўлганимизда, бу ўйинда осонроқ ғалаба қозонган бўлар эдик. Охиригача ўз олдимизга қўйган мақсад сари ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. (Т.Кападзе)

– Ўйингача бўлган машғулот жараёнида экстра тайм ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрилганмиди?
– Албатта, кеча машғулот давомида пенальтилар серийасини машқ қилган эдик. Бунгача шогирдларимга ҳар қандай вазиятга тушиб қолишимиз мумкинлиги, барчасига тайёр бўлишимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтганман. Тўғри, эрта қизил карточка олганимиз озроқ ҳаяжонга солган бўлса ҳам, бундай вазиятларга тайёрланган эдик. (Т.Кападзе)

Манба: olympic.uz
Киритилди: 00:55, 12.06.2022.
Ўқилди: 7630 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6592]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5866]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2923]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2839]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2743]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2495]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2460]

«Беш дақиқага ҳам майдонга тушмайсан». «Реал» футболчисига қатъий рад жавоби берилди [2244]

Моуриньо "Реал"нинг уч юлдузини бир вақтда майдонга тушириш имкониятига баҳо берди [2169]

"Манчестер Сити"нинг молиявий қоидабузарликларини фош қилган хакер ҳимоя остида қолади [1942]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик