"Милан" "Брюгге" ҳужумчиси Ноа Лангга қизиқиш билдирмоқда. Calciomercato хабарига кўра, "россонерилар" 22 ёшли нидерландиялик футболчини сотиб олишга яқин турибди.
"Милан" "Аякс" тарбияланувчиси учун 20 миллион евро тўлайди. Яна 3 миллион еврони Бельгия клуби бонуслар шаклида олиши мумкин.
Футболчининг маоши бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 2,8 миллион еврони ташкил қилади.
Қўшимча қиламизки, ўтган мавсумда Ланг 48 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 15 голга ассистентлик қилган.