"ПСЖ" дарвозабони Альфонс Ареола "Ньюкасл" радарига тушди, дея хабар беради RMC Sport.
29 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Вест Хэм"да ижара асосида ўтказди. "Болғачилар"нинг ижара шартномасида 13 миллион эврога сотиб олиш имконияти мавжуд, аммо Лондон клуби бундай пулни тўлашга тайёр эмас.
Альфонс Ареола ўтган мавсумда Премьер-лигада 18 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ўтказиб юборган.