"Валенсия" дарвозабони Яспер Силессен ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Mundo Deportivo хабарига кўра, "кўршапалаклар" шартномаси 2023 йилда тугайдиган дарвозабон билан хайрлашишга тайёр.
33 ёшли дарвозабон Нидерландияга қайтмоқчи. Унга аллақачон ПСВ ва "Аякс'дан таклифлар бор.
Силессен ўтган мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборган.
Transfermarkt портали дарвозабоннинг нархини 3 миллион еврога баҳоламоқда.