Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Роналдуни зўравонликда айблаган Кетрин Майорнинг даъвоси рад этилди

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду собиқ модель Кетрин Майоргага 56 миллион фунт компенсация тўламайдиган бўлди.

The Associated Press хабарига кўра, округ судьяси Женнифер Дорси жума куни Лас-Вегасда бўлиб ўтган йиғилишда Майорганинг адвокати Лесли Марк Стоваллнинг жараён давомида «ўғирланган» махфий ҳужжатлардан фойдаланган ноҳақ хатти-ҳаракати сабаб даъвони рад этди.

Судья ишни қайта даъво қилиш имкониятисиз бутунлай тўхтатишни буюрди.

Майорга томон бу қарор устидан Сан-Франциско округи апелляция судига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу жараён 2018 йил сентябрь ойида бошланган эди. Аёл 2009 йили Лас-Вегасда футболчи томонидан зўравонликка учрагани ҳақида маълум қилганди. Модель 2010 йилда Роналду вакиллари билан келишувга эришган ва 375 минг доллар эвазига ушбу маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмаслик бўйича шартнома имзолаган. Кейинчалик португалиялик пул ўтказганини тан олган. 2020 йил октябрь ойида модель яна бир бор Роналду билан судлашишга ҳаракат қилди. У 2010 йилда тузилган ошкор этмаслик тўғрисидаги шартнома шартларини қабул қилаётганда руҳий ҳолати одатий бўлмаганини исботлашга уринди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:00, 13.06.2022.
Ўқилди: 6732 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик