Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Про лига. “Машъал” ”Янгиер”ни, “Турон” эса “Бухоро”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 12-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Яйпанда “Бухоро”ни қабул қилган “Турон” Ҳумоюн Муртозаевнинг икки чиройли голи эвазига  турнир жадвалидаги пешқадамлик мавқеини яхшилаб олди. Ғузорда эса “Машъал”  “Янгиер”ни битта тўп фарқида мағлубиятга учратди ва яқин таъқибчиси “Бухоро”дан сезиларли равишда узоқлашиб олди. Учрашув арафасида ҳар иккала жамоа аъзоларини “Машъал” кийимидаги ёш болачалар – боғча болалари майдонга кузатиб чиқишди. Қолаверса, танаффус пайтида стадионга бепул кирган томошабинлар орасида ўзига хос лоторея ўйини ўтказилди. Булардан кўзланган мақсад сахро ўртасидаги митти шаҳарча аҳолисининг футболга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг стадионга ташрифини кўпайтиришдан иборат.

Про лига. 12-тур

13 июнь, душанба

ТУРОН – БУХОРО – 2:0 (2:0).

Яйпан. “Ўзбекистон” стадиони. 957 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Никита Афиногенов, Рустам Тоғаев

Назоратчи: Андрей Тамбовцев

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Голлар: Ҳумоюн Муртозаев, 9 (1:0), Ҳумоюн Муртозаев, 18 (2:0)

"Турон": Низомиддин Зиёвуддинов, Абдулазизхон Абдурашидов (Рустамхон Азимов, 89), Аслиддин Тоштемиров, Марлен Чобанов, Бобур Қосимов, Ҳумоюн Муртозаев (Азиз Ибрагимов, 80), Сардор Абдураимов (Аъзамжон Алиев, 80), Жасурбек Ўринов, Ғолибжон Сарибоев, Хушнудбек Авилов, Сардар Теляков

"Бухоро": Сардор Қобулжонов, Ризван Аблитаров (Миржалол Жумаев, 46), Анваржон Жўраев (Олег Марчук, 46), Шавкат Саломов (Бекзод Саидов, 65), Рустамжон Абдуҳамидов, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Жамолиддин Убайдуллоев, Рўзимбой Аҳмедов, Собит Синдаров, Файзуллобек Жуманқўзиев

Огоҳлантиришлар: Аслиддин Тоштемиров, 39, Жасурбек Ўринов, 90+1 – Миржалол Жумаев, 60.

 

МАШЪАЛ – ЯНГИЕР – 1:0 (1:0).

Муборак. Б.Вафоев номидаги стадион. 1350 томошабин.

Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов

Назоратчи: Исхак Ибрагимов

Комиссар: Ойбек Юнусов

Гол: Руслан Ҳожиев, 5 (1:0)

"Машъал": Равшанбек Ягудин, Нажмиддин Нормуродов, Шаҳзод Шайманов (камронбек Абдулҳамидов, 75), Иброҳим Нўмъонов, Микола Агапов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Худёрхон Сагдуллаев (Бехруз Саъдиллоев, 85), Самандар Шукуруллаев, Сирожиддин Аллаев, Жонибек Мирзақулов (Мосес Олувадамиларе, 68), Руслан Хожиев (Марадона Сафаров, 68)

"Янгиер": Сарвар Ҳусанов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (Муҳриддин Расулов, 46), Нодир Йўлдошев, Бекзод Толибжонов (Тимур Усмонов, 79), Саид Абдужабборов (Ойбек Ахматов, 73), Сирож Мелиев (Жаҳонгирбек Абдусаломов, 55), Бунёд Абдуманнонов,  Суҳроб Бердиев, Асилжон Бегимқулов, Бунёд Шодиев, Қаҳрамон Баҳодиров (Муҳиддин Одилов, 46)

Огоҳлантиришлар: Йўқ – Сирож Мелиев, 53, Сухроб Бердиев, 78.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 08:10, 14.06.2022.
Ўқилди: 1258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.