Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

U23 Осиё кубоги. Японияни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, финалга чиқдик!

Баҳо:
+ | -

U23 Осиё кубоги ярим финал босқичи доирасида Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳозиргина якунига етди. Темур Кападзе шогирдлари "кунчиқар юрт" вакиллари устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Японлар тўп назорати ва узатмалар сони бўйича устунликка эришишди. Ўзбекистон эса рақибни хато қилишга мажбур қилди ва вазиятлардан унумли фойдаланди. 60-дақиқада Жалолиддинов 28 метрлардан кучли зарба бериб, тўпни "тўққизлик"ка "михлаб" қўйди.

Японлар ҳисобда ортда қола бошлагандан сўнг олдинга ташланишга ҳаракат қилишди. Вакилларимиз эса ҳимояга ётишмади ва аксинча имкон бўлиши билан олдинга ўтишди. Кападзе ҳам ўйинчиларни алмаштириб, ҳужумни фаоллаштирди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида рақиб яна хато қилди ва Холматовнинг узатмасидан сўнг Норчаев яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. "Насаф" форварди имкониятдан фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0! Биз финалдамиз.

Терма жамоамиз 19 июнь, якшанба куни Саудия Арабистонига қарши "Бунёдкор" стадионида чемпионлик учун кураш олиб боради.

U23 Осиё кубоги, ярим финал
Ўзбекистон - Япония - 2:0
Голлар: Жасур Жалолиддинов (60), Ҳусайн Норчаев (89)
Ўзбекистон - Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Достонбек Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Ҳожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, Жасурбек Жалолиддинов (С), Одилбек Абдумажидов, Диёр Холматов, Ҳусайн Норчаев, Абдурауф Бўриев
Япония - Зион Сузуки, Сейза Баба, Даики Матсуока, Жоел Чима Фужита (С), Шота Фужио, Коки Саито, Мао Хосоя, Зион Сузуки, Такаши Учино, Хижири Като, Юито Сузуки, Анрие Часе
Бош ҳакам: Аҳмад ал-Каф (Уммон)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:01, 15.06.2022.
Ўқилди: 6106 марта.
Фикрлар: 90 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4270]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2674]

«Барселона» 45 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи. Музокаралар бошланди [2458]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2438]

«Бетис» «Барселона»дан очко тортиб ола оладими? Экспертлар ўз тахминларини билдиришди [2267]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2228]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1710]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1676]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1572]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1526]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик