Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Миржалол Қосимов: "Эртага иккала жамоа ҳам фақат ютуқ учун ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

 

Учрашувдан олдинги матбуот анжуманига иккинчи бўлиб “Бунёдкор” вакиллари ташриф буюришди.

Матбуот анжуманида 1-2 нафар журналист ўтирганини кўриб, бизникилар ҳайрон қолишди. Мезбонлар аъзоси буни иккита сабаб билан изоҳлаб берди: бугун Кореяда байрам ҳамда кўпчилик журналистлар Сеулга, “Сеул” ФК – “Инчхон Юнайтед” учрашувини томоша қилишга кетишган экан...

- “Сонгнам” билан баҳсимиз фақат битта ўйиндан иборат эканлигини ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз, - деди гапларининг бошида Миржалол Қўшоқович. – “Сонгнам” ўз майдонида тўп сураётганлиги учун бу жабҳада устунлик улар томонда бўлади. Бу ҳаммага тушунарли. Менинг фикримча, бундай босқич ўйинларини 2та беллашувдан қилиб қўйиш даркор. Наилож, эртага борки кучларимизни ишга соламиз, барча имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, шогирдларим борки ғайратларини ишлатишади ҳамда рақибни ҳато қилишга мажбурлай оладилар.

Кейинги босқич тақдирини фақатгина битта учрашув ҳал қилишини инобатга олиб, эртага иккала жамоа ҳам ютуқ учун ҳаракат қилади. Учрашув жудаям қизиқарли ўтиши аниқ. Мухлисларни ғоятда яхши ўйин кутиб турибди. Энг асосийси – эртага дуранг бўлмайди.

- Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини биласизми?

- “Сонгнам” яхши савиядаги ҳимоячиларга эга. Жамоанинг ҳужум чизиғи ҳам чакки эмас. Албатта, ҳар бир жамоада плюс ва минус томонлар бўлади. Биз эртага “Сонгнам”нинг айнан минус тарафларидан фойдаланиб қолмоқчимиз.

- Алоҳида бирор бир футболчиларни ажратиб кўрсата оласизми?

- Жамоанинг барча футболчилари ва айниқса легионерлари кучли ўйинчилар: марказий ҳимоядаги Саша Огненовски, №35 ҳимоячи – Лим Чжон-Гун, №16 ҳимоячи – Ким Сун-Хван, №11 ярим ҳимоячи – Хан Сан-Вун, №6 қанот ҳимоячиси – Парк Чжин-По ва бразилиялик Хевертон билан Эвертон Сантос. Албатта корейсларнинг бошқа футболчилари ҳам кучли ўйинчилар.

- “Сонгнам” бош мураббийи айтдики, у эртага сизлар кўпроқ ҳимояда ўйнайсизлар деб ўйлаётган экан. Бунга нима дейсиз?

- Футбол фақат ҳимоя ёки фақат ҳужумдан иборат эмас. Ўйин мобайнида ҳар қандай жамоа ҳам олдинга ўтиб туради, ҳам мудофаага эътибор беради.

- Гуруҳда 3та юрт вакиллари билан куч синашдинглар. Улардан қайси бири кучли деб ҳисоблайсиз?

- Гуруҳдаги барча ўйинларимиз қийин кечди. Рақиблар ҳам бир хил эди. Биз гуруҳдан чиқиш вазифасини ижобий ҳал эта олганимизга хурсандмиз. Бироқ саволингизга кўп эътибор беришни истамайман. Чунки ўтиб бўлган нарсани таҳлил қилишнинг фойдаси йўқ, деб ўйлайман. Мени аввалги ўйинлар эмас, фақат ва фақат эртанги баҳс қизиқтиради. Менга эртанги беллашув муҳим.

- Буни сўраганимиз, сизлар Чемпионлар лигасида ҳали ҳеч қачон Шарқий Осиёдаги гуруҳда ўйнамаган эдинглар. Муваффақиятли қатнашув билан “Бунёдкор” кўпчиликни таажжублантирмоқда...

- Бу ёқимли, албатта. Лекин барибир мен ўтган ўйинларни эмас, бўлажак учрашувларни ўйлашга ҳаракат қиламан.

- “Бунёдкор” Кореянинг “Похан Стилерз” клубини гуруҳ раундида икки бор мағлуб этди. Шу сабабдан ҳозир Кореянинг яна бир клуби олдида сизларда ҳаяжонланиш умуман йўқ, деса бўладими?

- Мен жамоам шундай натижаларни қўлга кирита олганидан фахрланаман. Футбол шуниси билан қизиқки, агар ҳаяжонланиб ёки ҳавотирга тушганимизда, биз футбол ўйнашни умуман йиғиштириб қўйган бўлардик.

- Таркибда йўқотишлар борми?

- Ҳа, Кореяга уч нафар футболчимиз кела олишмаган. Булар жамоа сардори Виктор Карпенко (у миллий терма жамоа билан қолган) ҳамда жароҳатланишган Саҳоб Жўраев билан Анвар Солиевлар. Карточкалар туфайли эса йўқотишларимиз йўқ. Ҳайриятки, уларни ўрнини босадиган футболчиларимиз бор. Эртага улар бу ерга кела олмаган етакчиларнинг ўрнини билинтирмасликка интилишади.

Қосимов билан бирга матбуот анжуманига ярим ҳимоячимиз ШАВКАТ САЛОМОВ ташриф айлади:

- Эртага қийин учрашув бўлади. Буни ҳамма билади. “Бунёдкор” мазкур баҳсга қизғин тайёргарлик олиб боряпти. Сўнги ўйинимизни 21 май куни ўтказган эдик. Шундан буён эртанги беллашувга ҳозирлик кўряпмиз. Агар эртага ўз ўйинимизни рақибга ўтказа олсак – якуний натижа албатта ижобий кўриниш олади.

- Корейс клублари билан тўқнашиш сизларда энди ҳавотир уйғотмаётгандир?

- Биз гуруҳда “Похан”дек кучли жамоани икки марта енга олдик. Кореядан бўлган эртанги рақиб устидан ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигасида ҳар бир клуб ҳар бир учрашувга ўзига ишониб чиқиши керак. Шу боис бизда ҳам ҳаяжонланиш йўқ. Аксинча, биз ўз кучимизга ишонамиз.

Улуғбек Мирзаев,

Сонгнам, Жанубий Корея

 

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:50, 28.05.2012.
Ўқилди: 6559 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.