Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

ЖЧ-2022. Рекордларни янгилаш имкони

Баҳо:
+ | -

Кун сайин яқинлашиб келаётган навбатдаги ЖЧ бир қатор футболчилар ва миллий термаларга янги рекордларни ўрнатиш имкониятини тақдим этади.

Шу боис, хорижлик касбдошларимиз ноябрь-декабрь ойларида Қатар заминида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада янгиланиш эҳтимоли юқори бўлган рекордлар ўнлигини эслатиб ўтишни лозим топишди.

123 - Жаҳон чемпионатларида ҳали бирор терма жамоа Аргентиначалик кўп (123) сариқ карточка ёки Бразилия каби (11) қизил карточкалар билан жазоланмаган. 9та «қизил» билан 3-ўринни эгаллаб турган Уругвай Қатарда майдондан четлатилган ўйинчилар сони «2» кўринишига келмаслиги учун тегишли эҳтиёт чораларини кўришига шубҳа йўқ.

109 - Бразилия ва Германия термалари ўйинлар сони бўйича ЖЧ рекордчилари ҳисобланишади. Уларнинг бири шу йил ана шу қўшҳокимликка барҳам бериши мумкин.

70 - Эрон термасига қарши беллашув билан Англия ўзининг мундиаллар доирасидаги 70-ўйинини нишонлайди. Нидерландия миллий жамоаси эса Эквадор билан куч синашиш асносида учрашувлар сони бўйича Швецияни қувиб ўтади ва етакчи ўнликдан жой олади.

27 - ЖЧ финал босқичларида имкониятни бой бериш борасида Мексика ўзига хос рекорд ва антирекорд соҳиби ҳисобланади. Бу терма чемпионлик унвонига эришолмаган жамоалар ўртасида энг кўп - 57 учрашувда майдонга тушган, уларнинг 27тасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Шунингдек, Мексика ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони бўйича «фахрли» 3-поғонани (98) банд этган. Бу борада Германия (125) ва Бразилия (105) термалари етакчилик қилишмоқда.

20 - Фаолияти ниҳоясига етмаган футболчилардан атиги 11 нафари мундиалларда 20 ва ундан ортиқ учрашувларда майдонга тушишган. Лионель Месси бу маррадан атиги 1 қадам ортда турибди, Криштиану Роналду эса бунинг учун Қатар мундиалида 3та учрашувда қатнашиши талаб этилади.

19 - Навбатдаги икки учрашув Мессига Аргентина рекордчиси бўлмиш Диего Марадона билан тенглашиб олиш имконини беради. Агар даҳо «альбиселесте» билан финалгача етиб борса ва барча учрашувларда майдонга тушса, афсонавий Лотар Маттеусга (26) тенглашиб олади.

10 - Дидье Дешам Франция термасини 12 марта финал босқич учрашувларига олиб тушган. Бу борада франциялик мутахассис Қатар мундиа­ли йўлланмасини қўлга киритган 29 нафар касбдошлари орасида мутлақ рекордчидир. Яна битта учрашув унга жаҳон чемпионатлари тарихида шундай кўрсаткичга эришган афсонавий мураббийлар - Хельмут Шон, Луис Фелипе Сколари, Марио Загалло, Хоахим Лоу, Карлос Альберто Паррейра ва Оскар Табареслар қаторидан жой олиш имкониятини беради.

8 - Қатар-22 саралашидан ўтган 29 терманинг бош мураббийлари ўша мамлакат фуқаролари эмаслар. Ортда қолган 21та мундиалда фақат маҳаллий мураббийлар бошқарувидаги термалар чемпионлик унвонига сазовор бўлишган.

4 - Криштиану Роналду 4та ЖЧда гол уришга муваффақ бўлган. Қирол Пеле, Уве Зеелер ва Мирослав Клозе ҳам айни кўрсаткичга эриша олганлар. Агар португалиялик юлдуз Қатар мундиалида гол урса, мутлақ рекордчига айланади.

3 - Сўнгги 3та ЖЧда амалдаги чемпионлар гуруҳ бос­қичидан кейин мусобақани тарк этишган: Италия - ЖАР-2010да, Испания - Бразилия-2014да, Германия - Россия-2018да.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:30, 16.06.2022.
Ўқилди: 6829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик